67 ёшида қори бўлди

15:00 02.12.2018 2188

Туркиянинг Қайсари шаҳрида яшовчи Амин Жондан 67 ёшида ҳофизи Қуръон бўлди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

У ёшлигиданоқ Қуръондаги барча сураларни ёдлашни истаган бўлса-да, аммо турли сабаблар билан бу орзусини амалга ошира олмади. Пенсияга чиққанидан кейин эса Қуръон курсига қатнай бошлади.

Амин Жондан Қуръони Каримни ёдлашни 2016 йилнинг сентябрида бошлади ва беш ярим ойдан кейин – 67 ёшида ҳофизлик даражасига эришди.

Ўзининг айтишича, сураларни ёдлаш билан кунига 16 соатлаб шуғулланган. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!