Янгиликлар

9-синф ўқувчиси чўкаётган болани қутқарди

938

Ўтган йилнинг 8 декабрида иш билан бир жойга кетаётган Ақилбекка ёш болалар югуриб келиб, ҳовузга етти яшар болакай тушиб кетганини айтишади. Чопиб борган Ақилбек ҳақиқатан ҳам ёш боланинг чўкаётганини кўриб, ўйлаб ўтирмасдан ўзини сувга ташлади.

Болани сувдан олиб чиқиб биринчи ёрдам кўрсатди. Шу пайтда қутқарилган боланинг ота-онаси ҳам етиб келишди. Бола зудлик билан шифохонага ётқизилиб, ҳаёти сақлаб қолинди.

Ёш қаҳрамон тумандаги “Момий” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синфида аъло баҳоларга ўқийди. Шунингдек, болалар-ўсмирлар спорт мактабида кураш билан шуғулланади. Кўплаб мусобақаларда иштирок этган.

Шуманай тумани ҳокими Баҳодир Янгибоев сувга чўкаётган етти яшар болани қутқариб қолган жасур йигит Ақилбек Қалбоевнинг ота-онасига “Ташаккурнома”, ўзига эса қимматбаҳо совғаларни топширди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИББ ўқувчи қизлар ўртасидаги жанжалга муносабат билдирди

1121 17:45 15.02.2020

Чикагода мусулмон бўлмаган ўқувчилар ҳижобдан ажралишни истамади

1651 11:20 08.02.2020

Фарзандини дарсга юбормаган ота қамалиши мумкин

630 15:30 04.02.2020

Косонда ҳалигача мажбурий обуна борми?

210 09:00 31.01.2020

Исроил фаластинлик ўқувчиларни ўлдиряпти, қамоққа ташлаяпти...

722 16:40 27.01.2020

Ўзбекистонда 2020 йилда 36 та янги мактаб қурилади

283 19:40 24.01.2020
« Орқага