Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

9 йил олдинги даҳшатли қотиллик фош этилди

2645

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий Телеграм-каналида 9 йил олдин амалга оширилган қотилликнинг фош этилгани хабар қилинган.

2012 йилнинг 21 январида Қашқадарё вилояти, Косон тумани, “Қорабўйин” маҳалласида яшаган Т.Ғ. ўзига тегишли “Нексия-2” русумли автомашинасида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Автомашина Самарқанд шаҳар, “Маданият” маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг орқа томонидан топилган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Автомобилни кўздан кечириш давомида, автомашинанинг турли жойларидан жами 14 дона бармоқ, кафт излари олинган.

Мазкур жиноят иши юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда амалга оширилган кенг қамровли тадбирлар натижасида ўта оғир жиноят фош этилган.

Терговда аниқланишича, М.О., Т.А. ва Д.С. томонидан Т.Ғ. қасддан ўлдирилиб, унинг жасади Чироқчи тумани, “Шўрбозор” маҳалласи ҳудудида жойлашган дала майдонида кўмиб, автомобили эса Самарқанд шаҳар, “Маданият” маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг орқа томонига ташлаб кетилганлиги аниқланган.

М.О., Т.А. ва Д.С.ларнинг содир этган жиноятлари уларнинг иқрорлик кўрсатмалари, жиноят содир этилган жойда аниқланган бармоқ излари, кўрсатмаларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш ва юзлаштириш тергов ҳаракатлари ҳамда бошқа далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз исботини топган.

Ҳозирги пайтда айбланувчи 3 нафар шахснинг барчасига "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сербия: мусулмонлар қотилининг расми деворларда пайдо бўлди

825 16:10 03.12.2021

АҚШ: миллионер 21 йил олдинги қотиллик учун жазоланди

830 12:25 15.10.2021

Олмаотадаги отишма: уй эгаси суд ижрочиларини отиб ташлади

1860 07:08 21.09.2021

Беш кишини ваҳшийларча ўлдирган гумондор қўлга олинди

5988 09:05 30.07.2021

Гаитида президент ўлдирилди

2518 17:03 07.07.2021
« Орқага