Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳадис илми: Мутаворас амалнинг ҳужжат экани борасида фақиҳ ва муҳаддис имомларнинг айтган гаплари (давоми)

307

(давоми, боши бу ерда)

Мутаворас амалнинг ҳужжат экани борасида фақиҳ ва муҳаддис имомларнинг айтган гаплари (давоми)

“Иъломул муваққиъийн” китобида қуйидагича келтирилади: “Агар саҳоба бир сўз айтаркан, бирор ҳукм чиқараркан ёки фатво бераркан, демак, унинг ёлғиз ўзи билган ёки бошқалар ҳам биладиган асослари бор. Саҳобанинг ўзига хос бўлганига келсак, уни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оғизларидан эшитган бўлиши ёки бирор бошқа саҳоба воситасида Набий саллаллоҳи алайҳи ва салламдан эшиттган бўлиши мумкин. Биз билмай, улар билишганлари қамраб бўлмайдиган даражада кўп. Уларнинг барчалари ҳам эшитган ҳамма ҳадисларини ривоят қилаверишмаган. Масалан, Абу Бакр Сиддиқ ва Умар Форуқ ва бошқа катта саҳоба розияллоҳу анҳуларнинг ривоят қилган ҳадислари эшитганларига нисбатан қанчани ташкил қилади? Умматнинг Сиддиғидан юзта ҳам ҳадис ривоят қилинмаган. Ҳолбуки бирор воқеъа-ҳодисада у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламдан айро бўлмаган. Аксинча, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилганлари, тўғрироғи, ундан олдиндан то вафот этганларича Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу у зотга ҳамроҳ бўлган. У зот уммат ичида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари, феъллари, йўллари ва сийратларининг энг билимдони эди. Улуғ саҳобаларнинг ҳолатлари ҳам шу – уларнинг ўз Набийларидан кўрган ва эшитганларига нисбатан ривоят қилганлари жуда ҳам оз. Агар улар ўзлари эшитган ва гувоҳи бўлган ҳамма нарсани ривоят қилишганида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ривоятларидан бир неча баробар кўп миқдорни ташкил қиларди. Чунки Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тўрт йил чамаси ҳамроҳ-саҳоба бўлган. Бироқ у кишидан кўп ҳадис ривоят қилинган. Агар саҳобаларда бирор масала борасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нимадир бўлганида, албатта зикр қилишарди, деган гап саҳобаларнинг сийрати ва аҳволини билмайдиган кишининг сўзидир. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилишдан ҳайбатланишар, буни улкан иш деб билар, қўшимча қилиб қўйиш ёки камайтириб қўйишдан қўрқиб ривоятни камайтирар, Набий алайҳис саломдан такрор-такрор эшитишган нарсаларинигина ривоят қилар, шунда ҳам эшитишганини ошкор айтмас, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар”, дейишмасди”.

Қадимги фақиҳлар асосан ана шу маслакка амал қилишган.

Демак, умматнинг сўзи бир жойдан чиққан масалалар одатда ҳақ бўлади. Уларнинг иттифоқига хилоф қилган инсоннинг гапини тўғри дейиш қийин.

Илм ана шундай мустаҳкамланган, унинг масалалари шу тарзда қарор топтирилган. Ўз навбатида, ҳеч бир ҳолатда уларнинг сўзидан чиқиш жоиз эмас. Бу мутаассиблик эмас, балки салафларга хос бўлган илм воситасининг йўқолиб кетгани учун шундай. 

Бунинг аломатини ўзингиз кўринг, мана – бугунги кунга келиб салаф имомларимизга таъна тоши отадиган, уларнинг эътиқодини айблайдиган кимсалар пайдо бўлди. Аллоҳнинг Ўзи бундан паноҳ берсин! Имом Убадо ибн Нусай раҳматуллоҳи алайҳ: “Нифоқнинг боши − имомларга таъна тоши отишдир”, деган.

Шунинг учун ҳам улуғ имом Абдурраҳмон ибн Маҳдий раҳматуллоҳи алайҳнинг: “Киши саҳиҳни саҳиҳмасдан ажрата олмагунича, ҳар бир нарсадан далиллана олмагунича, олим тутган далилларини билмагунича (мужтаҳид) имом бўла олмайди”, деганини кўришимиз мумкин. У зот яна: “Киши дин борасида ишончли зотлардан эшитмаган нарсасини гапириши ҳаромдир”, деган.

(Давоми бор).

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ровийларнинг ишончли ёки ишончсизлигини ўрганувчи илм

218 21:00 05.03.2021

Ҳадис илми: Насхнинг қисмлари

175 17:31 05.03.2021

Ҳадис илми: Насх ва унинг таърифи

227 21:30 02.03.2021

Рамазон ҳақида ёлғон хабар тарқатиш гуноҳ

500 20:00 01.03.2021

Қиёмат бўлиб қолса ҳам тўхтатилмайдиган иш...

744 20:30 18.02.2021

Мушрикларга таҳдид ҳақидаги ҳадиснинг изоҳи

728 15:05 08.02.2021
« Орқага