Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Канада: Британия қироличаларининг ҳайкаллари қулатилмоқда

1348

Канадада ҳинду болалар учун католик мактаблари атрофидаги можаро фонида черковлар ёқилмоқда ва бошқа бузғунчилик ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Виннипег шаҳрида Канададаги туб аҳоли ва уларга ён босувчилар Британия қироличалари Виктория ва Елизавета II ҳайкалларини бузиб ташлашди. Ҳайкаллар Манитоба вилояти қонунчилик палатаси олдида эди. Дастлаб намойишчилар ёдгорликларга бўёқ сепишган, сўнгра арқонлар ёрдамида уларни йиқитишган.

Полиция бошлиғи Денни Смит шундай деган:

"Менимча, биз барчамиз мамлакатнинг туб аҳолисини қўллаб-қувватлайдиганлар тарафидамиз. Аммо биз бундай қонунбузарликларни кутмаган эдик. Менимча, норозилик намойишлари тинч ҳолда ўтиши керак. Намойишларнинг бировнинг мулкига зарар етказиш ёки бошқа одамларга нисбатан зўравонликка айланиши нотўғри".

Май ойи охиридан бери Канададаги ҳинду болалар учун бир неча собиқ мактаблар ҳудудида мингдан ортиқ балоғатга этмаган болалар қабри топилган. Ушбу мактаб-интернатлардаги болалар Канада жамиятига қўшиш учун оиласидан мажбуран олиб кетилган. Ўқувчиларга ёмон муносабатда бўлишган, улар кўпинча очликдан ва юқумли касалликлардан вафот этган. Сўнгги маълумотларга кўра, 3 мингдан зиёд вояга етмаган бола шу тарзда нобуд бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Теҳронда Украина самолёти уриб туширилди

395 10:05 08.01.2022

Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири – The Independent

348 17:30 04.01.2022

Канада Эрондан авиаҳалокат қурбонларининг оилалари учун товон талаб қиляпти

614 15:05 04.01.2022

Ўзбекистонда Канада виза маркази очилади

583 15:35 29.12.2021

Канада журнали мусулмонларга қарши мақола учун узр сўради

554 14:35 27.12.2021

Канада: муслима аёл рўмоли туфайли ишдан олинди, бош вазир бунга қарши чиқди

1149 17:40 11.12.2021
« Орқага