Саволим бор...

Нега Аллоҳ маҳрни «ҳақ» деб номлаган?

1571

Савол:

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 24-оятида “Улар билан (никоҳ орқали) яқинлик қилишингиз биланоқ, белгиланган ҳақларини (маҳрларини) берингиз” деб марҳаҳат қилган. Бу ўринда аёлнинг маҳрини “ҳақ” дейилишига эътибор қаратдим.

Нима, аёл оилавий ҳаёт учун эркак томонидан ижарага олиниб, сўнг ҳақи тўланадиган шахсми?


Жавоб:

Маҳр эрнинг бўйнидаги аёлга бериши вожиб бўлган совғадир. Аллоҳ Нисо сурасининг 4-оятида бундай марҳамат қилади: “Хотинларга маҳрларини мамнунлик билан берингиз!”.(Нисо, 4)

Эр аёлидан манфаат ола бошлаган чоғида хотин бош тортса ёки эрга қаршилик қилиб, ўзига яқинлаштирмаса, маҳрга ҳақли бўлмаслигини англаши учун Аллоҳ уни (маҳрни) “ҳақ” деб таъбир қилди.

Ҳадисда ҳам “эркакнинг аёлдан фойдаланиш ҳақи” деган таъбир келган.

Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага