Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Мужтаҳид ва муҳаддислар мактаби (25-қисм)

323

“Экстремистик ғояларни инкор қилишда шаръий далиллар”

Уммат уламоларининг барчаси асрлар ва замонлар оша мазкур буюк мужтаҳид алломаларимизга эргашиб келганлар. Ҳатто буюк муҳаддисимиз имом ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳ жуда кўп фикрларида имом Шофеийнинг қарашларини қабул қилганлар. Шунингдек, мўътабар хабарларга кўра, имоми Муслим, Термизий, ибни Можжа ва Дориқутнийлар ҳам имом Шофеийнинг фикрини олганлар. Ёки “ҳужжатул ислом” шарафига сазовор бўлган Абу Ҳомид Ғаззолий, Фахрур Розий, Иззиддин Абдус Салом каби муфассир ва муҳаддисларимизни имоми Шофеий мазҳабларида бўлганига нима дейсиз? 

Қози ибни Арабий, ибн Абдул Бирр, Қуртубий ва қози Иёзлар имоми Молик мазҳаби уламоларидан эдилар. 

Яҳё ибн Муъин, Яҳё ибн Саъид ал-Қоттан, Вақийъ ибн Жарроҳ, Мусилий, Зайлаъий ва машҳур аллома Таҳовийлар ҳанафий мазҳаби уламолари ҳисобланадилар.

Ибн Жавзий, ибн Қудома, Абдулқодир Жийлоний, ибн Таймия ва ибн Қайюмлар эса ҳанбалий мазҳабида бўлганлар. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Ушбу салафи солиҳ алломаларнинг барчалари буюк имомларимизнинг мазҳабларига эргашган, уларга мустаҳкам боғланган эдилар. Уларнинг мазмун-моҳиятини чуқур идрок қилар эдилар. Улар мазкур мазҳаб асосларига мувофиқ тарзда биз учун мустаҳкам илмий мерос қолдирдилар. Ўтган алломаларимиз бизни мазкур мазҳабларга эргашишдан, шаръий аҳкомларни улардан олишдан кайтармаганлар. Бу эса мазкур мазҳаблар айнан китоб ва суннатдан олинганлигига далилдир. Бундан ташқари мазҳабга эргашиш биз учун китоб ва суннатга тўғри ёндашиш, унинг тафсир ва изоҳларини айнан ирода қилинганидек тушуниш воситасидир. Чунки зоҳиран бир-бирига қарама-қарши бўлиб кўринган далилларни, саҳиҳлик ва заифлик даражаси ихтилофли бўлган асосларни қандай қўллаймиз? Ёки Қуръони Карим нозил бўлиб турган пайтдаги вазият ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у ҳақидаги изоҳ ва кўрсатмаларини араб тили тақозосига кўра тушуниб етишни мазҳабларсиз қандай амалга оширамиз? 

Хулоса ўрнида шуни айтамизки, бирор муайян мазҳабга мансуб бўлиш исломий шаҳарларда учрайди. Мусулмонлар мазкур мазҳабларни давлатлар ва  миллатлараро муомала асоси қилиб белгиладилар. Улар келтирган ҳукмларга рози ва хотиржам бўлдилар. Мазҳаб уламоларининг сўзларини қабул қилдилар. Биз бу ҳолатни уламоларнинг фатво ва масалаларида кўришимиз мумкин. Айнан мазҳаблар орқали ислом умматининг ишлари тартибга келди, салоҳиятга эришди. 

Аммо бунинг акси ўлароқ, уммат уламолари якдил фикр билан эътироф қилмаган мазҳабсизлик даъвогарлари фақат уммат ишини ортга тортмоқдалар. Улар мусулмон бўлган ва бўлмаган барча жамиятларни бирдек вайрон қилмоқдалар. У жамиятларда тартибсизлик, вайронкорлик ва зўравонлик каби жиноятларни ёйилишига сабаб бўлмоқдалар.             

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳидов.

(давоми бор) (1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм) (18 қисм) (19 қисм) (20 қисм) (21-қисм) (22-қисм) (23-қисм) (24-қисм) (25-қисм)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда коронавирусни 1 дақиқада йўқ қиладиган спрей ишлаб чиқилди

467 20:00 27.01.2021

Ҳадис илми: Имом саҳобаларни хабарга хилоф қилиши

101 19:30 27.01.2021

ЙПХ ходими бошқарган “Зил” ағдарилиб кетган

360 19:00 27.01.2021

Масофавий ва анъанавий таълим: ютуқлар, камчиликлар ва хулосалар

251 17:52 27.01.2021

Швейцарияда насронийлар камайиб, мусулмонлар кўпайяпти

1004 16:44 27.01.2021

Ўзбекистонда кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда

190 15:44 27.01.2021
« Орқага