Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Пост-патрул хизмати бу блок-пост эмас» – ИИВ расмий муносабат билдирди

3428

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги концепциясига кўра, туманларда блок-постлар ўрнатилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов аниқлик киритди.

Унинг маълум қилишича, «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар тасдиқланган меъёрларга асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан камида биттадан туманлараро патруль-пост бўлинмалари ташкил этилиши белгиланган.

Хабарда ижтимоий тармоқ фаолларидан ахборотни бузиб талқин этмасликларини ва расмий маълумот олиш учун ички ишлар органлари ахборот хизматларига мурожаат этишларини сўралган.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага