Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия Ташқи ишлар вазири саккиз йилдан сўнг илк бор Сурияга келди

389

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун Дамашқда Сурия президенти Башар Асад билан учрашди. Бу Россия Ташқи ишлар вазирининг 2012 йил февралидан бери Сурияга амалга оширган илк сафаридир. 

Суриянинг расмий SANA агентлиги хабарига кўра, Лавров суриялик ҳамкасби Вадид Муаллим билан ҳам учрашади. 

Лавров билан учрашувдан бир неча соат олдин Башар Асад Россия бош вазирининг ўринбосари Юрий Борисовни қабул қилди. Томонлар сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларини кўриб чиққан. 

Сурияда тўққиз йилдан бери Асад режими ва турли қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Урушда минглаб сурияликлар ҳалок бўлди, миллионлаб аҳоли қочқинга айланди. Россия бу урушда Башар Асадни қўллаб-қувватлаб келмоқда. 
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия чегарачилари Қорабоғ яқинида жойлаштирилди

372 11:19 29.10.2020

Алиев урушни тўхтатиш шартларини айтди

2246 15:30 24.10.2020

АҚШ ва Россия Арктикада Хитойга қарши бўладими?

1545 12:30 24.10.2020

Путин Тоғли Қорабоғ можаросида ким томонидалигини аниқ айтди

12441 12:03 24.10.2020

Россиянинг Германияга ҳужуми жазосиз қолмади

1282 10:35 23.10.2020

Дунёнинг энг йирик қурол экспортчилари ва Осиё...

4385 12:50 22.10.2020
« Орқага