Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

«Тарийқатул Муҳаммадийя» шарҳи (3-қисм)

368

Мени буни Роббул арбоб бўлган Зотга таваккул қилган ҳолатда учта бобга тартиб бердим:

Биринчи боб, пайғамбар алайҳиссаломга эргашишлик ва вастийлик, мўътадиллик.

Ушбу бобни ҳам учта фаслга бўлган эканлар:

Биринчи фасл, Қуръон ва суннатни маҳкам ушлашлик боби.

Иккинчиси, ёмон одатлару янги пайдо бўлган бидъатлардан сақланиш.

Учинчиси, амалларда ўртача йўлни, васатийликни тутишлик, ҳаддан ошиш ва нуқсонга йўл қўйишдан сақланишлик. 

Биринчи фасл, Қуръон ва суннатни маҳкам ушлашлик боби. Бунинг биринчи нави, Қуръони Каримни маҳкам тутишлик ҳақида оятлар.

Энди Қуръони Каримни маҳкам ушлашлик ҳақида баён қилинган оятларни кўришга киришамиз:

“Бақара” сурасининг 1-2-оятида Аллоҳ таол айтади:

ذَلِكَ الْكِتَابُ لَا رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِّلْمُتَّقِين * الم

“Алиф лаам мийм. Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир”.

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا 

“Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг”

Муфассирларнинг кўплари, бу ердаги Аллоҳнинг арқонидан мурод – Қуръони Каримдир, дейишган. Аллоҳ таоло таъкидлаб, уни алоҳида-алоҳида бўлиб эмас, ҳаммангиз маҳкам ва биргаликда тутинг, дейди.

Кейинги оят, “Моида” сурасининг 15-16-ояти:

قَدْ جَاءَكُم مِّنَ اللَّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُّبِينٌ

“Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва очиқ-ойдин Китоб келди”.

يَهْدِي بِهِ اللَّهُ مَنِ اتَّبَعَ رِضْوَانَهُ سُبُلَ السَّلَامِ وَيُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِهِ وَيَهْدِيهِمْ إِلَى صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ

“Аллоҳ Ўзининг розилигини истаганларни у билан салом йўлларига бошлар ва уларни Ўз изни ила зулматлардан нурга чиқарур. Ҳамда сироти мустақимга ҳидоят қилур”.

Қолган барча йўл ҳалокатга бошлайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ўзининг розилигини истаган, унга эргашган кишиларни салом, тинчлик, хотиржамлик, тўғрилик йўлларига ҳидоят қилади. Ва уларни ўз изни билан зулматдан нурга чиқаради ва мустақим йўлга ҳидоят қилади. Демак, ҳаммасига шу Қуръони Карим сабаб бўляпти. Қуръони Каримни яхшилаб ўрганамиз, унинг амрларига итоат қиламиз, наҳий, қайтариқларидан қочамиз ва мана шу билан юқоридаги яхшиликларга эришамиз. У бизларни саломатлик йўлига йўллайди, зулматлар кўп бўлгани учун жам ҳолатда келяпти, ана шу зулматлардан ягона нурига чиқаради, чиқарганда ҳам ўз изни билан ўша изнига лойиқ бўлган бандаларини чиқаради ва мустақим, тўғри йўлга уларни ҳидоят қилади.

Кейинги оят, бу “Анъом” сурасининг 105-ояти:

وَهَذَا كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ مُبَارَكٌ فَاتَّبِعُوهُ وَاتَّقُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

“Биз нозил қилган бу Китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар. Ва тақво қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангизлар”.

Аллоҳ таоло яна Қуръони Каримни маҳкам ушлашликка буюряпти.

Аллоҳ таоло “Юнус” сурасининг 57-оятида айтади:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَتْكُم مَّوْعِظَةٌ مِّن رَّبِّكُمْ وَشِفَاءٌ لِّمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ

“Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди”.

 “Наҳл” сурасининг 89-ояти айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِّكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ

“Сенга Китобни ҳар бир нарсани баён қилиш учун ҳамда мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик”.

“Исро” сурасининг 9-ояти:

إِنَّ هَذَا الْقُرْآنَ يَهْدِي لِلَّتِي هِيَ أَقْوَمُ وَيُبَشِّرُ الْمُؤْمِنِينَ الَّذِينَ يَعْمَلُونَ الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ أَجْرًا كَبِيرًا

“Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва солиҳ амалларни қилувчи мўминларга хушхабарини берурки, албатта, ўшаларга улуғ ажр бордир”.

“Исро” сурасининг 82-оятида айтади:

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ وَلَا يَزِيدُ الظَّالِمِينَ إِلَّا خَسَارًا

“Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас”.

“Анкабут” сурасининг 51-оятида айтади:

أَوَلَمْ يَكْفِهِمْ أَنَّا أَنزَلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ يُتْلَى عَلَيْهِمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَرَحْمَةً وَذِكْرَى لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ

“Уларга Бизнинг сенга ўзлари учун тиловат қилинаётган ушбу Китобни нозил этганимиз кифоя қилмасми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун раҳмат ва эслатма бордир”.

“Сод” сурасининг 51-оятида айтади:

كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِّيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ

“Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир”.

“Зумар” сурасининг 23-оятида айтади: 

اللَّهُ نَزَّلَ أَحْسَنَ الْحَدِيثِ كِتَابًا مُّتَشَابِهًا مَّثَانِيَ تَقْشَعِرُّ مِنْهُ جُلُودُ الَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ ثُمَّ تَلِينُ جُلُودُهُمْ وَقُلُوبُهُمْ إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ ذَلِكَ هُدَى اللَّهِ يَهْدِي بِهِ مَن يَشَاءُ وَمَن يُضْلِلِ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِنْ هَادٍ

“Аллоҳ энг гўзал сўзни ўхшаш ва такрорланган Китоб этиб нозил қилди. Ундан Роббларидан қўрқадиганларнинг терилари титрар. Сўнгра уларнинг терилари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига юмшар. Ана шу Аллоҳнинг ҳидоятидир. У ила Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани ҳидоят қилар. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унинг учун ҳидоят қилувчи йўқ”.

Қуръони карим энг гўзал сўздир. Унинг оятлари гўзалликда, пурмаъноликда, ҳикматда, тўғриликда ва ҳукмда бир-бирига ўхшашдир. Унинг ҳукмлари такрор-такрор келади, ваъзлари, огоҳлантиришлари, ваъда-ю таҳдидлари ҳам такрор-такрор келади. Масалан, намоз ўқиш ҳақида нечта оятлар такрор-такрор келади. Шунингдек суралари, оятлари такрор-такрор ўқилади, ёд олинади, ўрганилади. Бу сифат, Аллоҳ таолонинг аброр бандаларининг сифатидир. Улар Қуръон тиловатидан, ундаги маънолардан жуда қаттиқ таъсирланадилар. Огоҳлантирувчи, таҳдид қилувчи оятлар келганида хавф ва қўрқинчдан баданлари титрайди. Яхши ва раҳмат оятлари келганда умидворликдан баданлари ва қалблари юмшайди. Улар Аллоҳнинг зикрига яна ҳам кўпроқ бериладилар. Бундай бўлиши, яхшилик аломатидир.

Кейинги, охирги оят, “Фуссилат” сурасининг 23-ояти:

لَّا يَأْتِيهِ الْبَاطِلُ مِن بَيْنِ يَدَيْهِ وَلَا مِنْ خَلْفِهِ تَنزِيلٌ مِّنْ حَكِيمٍ حَمِيدٍ *وَإِنَّهُ لَكِتَابٌ عَزِيزٌ

“Албатта, у азиз Китобдир”. “Унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил келмас. У ўта ҳикматли, ўта мақталган Зот томонидан нозил қилингандир”.

Мана шу ояти карималарнинг барчаси Қуръони Каримнинг фазлини, уни маҳкам ушлашлик кераклигини кўрсатиб берадиган, шунга далолат қиладиган оятлар ҳисобланади. Муаллиф шунинг учун сўзларини оятларни зикр қилишлик билан бошладилар. Кейинги мавзу эса, бу тўғрида пайғамбар алайҳиссаломнинг айтган сўзлари, хабарлари экан. Иншааллоҳ кейинги дарсимизда буни кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз.

(давоми бор) (1-қисм) (2-қисм) (3-қисм)

«Тарийқатул Муҳаммадийя» китобидан 

Мубашшир Аҳмад шарҳи

Абдулвоҳид Забиҳуллоҳ тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўз фарзандларига қарши жиҳод эълон қилаётганларга мурожаат

198 18:30 07.03.2021

Сабр бўлмаса, иймон ҳалокатга юз тутади

134 17:23 07.03.2021

Отасига муносиб бўлган имом Қушайрий

257 14:00 07.03.2021

Хитой ва Литва Тайван туфайли тортишиб қолишди

609 11:00 07.03.2021

Аёл кишини “бузуқ” деб айблашнинг гуноҳи (давоми)

333 09:26 07.03.2021

Яқин Шарқ ва Хитой: АҚШ хатоси, Эрдоғаннинг сукути ва валиаҳднинг ташрифи  

1588 08:00 07.03.2021
« Орқага