Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тоғли Қорабоғ можароси: фронтда аҳвол қандай?

1361

Озарбайжон армияси фронтнинг турли йўналишларида олдинга силжишга муваффақ бўлди, деб хабар беради “Новости Азербайджана”.

16 октябрь куни кундузи ва 17 октябрга ўтар кечаси фронтнинг Ағдера – Ағдам ва Фузулий – Ҳадрут – Жаброил қисмларида операцион вазият кескинлигича қолган.

Озарбайжон қўшинлари арман мудофаа чизиқларини ёриб ўтиб, қарши томонни ортга чекинишга мажбур қилган. Хусусан, кун давомида амалга оширилган ҳаракатлар натижасида кўплаб танк ва ҳарбий техника, замбараклар, ўқ-дорилар, ўнта юк машинаси ва еттита бошқа транспорт воситалари йўқ қилинган. 

“Натижада Арманистон фронтининг турли йўналишлари кучсиз бўлиб қолди”, – дейилади хабарда. 

Шунингдек, жанговар ҳаракатлар натижасида Арманистон қуролли кучларининг 5-тоғ ўқчи полкининг 1-батальони ўз позицияларини ҳамда кўп сонли қурбонлар ва ярадорларни қолдириб ортга чекинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Нега қорига кўп пул берасиз?”

176 12:35 21.10.2020

Хитой Қирғизистонга қарз масаласида қатъий талаб қўйди, йўқса...

1277 11:41 21.10.2020

Ашараи мубашшара: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

100 11:35 21.10.2020

Шариат Кенгашларининг йиллик анжумани бўлиб ўтади. Онлайн...

146 10:30 21.10.2020

“Муҳаммад” исмини бетаҳорат айтмаган султон

465 10:04 21.10.2020

Тоғли Қорабоғ ва лоббизм

667 09:30 21.10.2020
« Орқага