Яманда яна 1 миллион бола очлик хавфига учради

22:30 19.09.2018 171

Save the Children халқаро ташкилоти Яманда яна 1 миллион боланинг очлик таҳдидига учраганини маълум қилди, дея хабар бермоқда ВВС.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши, маҳаллий валютанинг қадрсизланиши ва уруш туфайли овқат топишга қийналаётган оилалар сони ортмоқда.

Яманга кириш дарвозаси ҳисобланувчи Ҳадийда порт шаҳрида ҳам отишмаларнинг бошланиши озиқ-овқат масаласи янада қийинлашиши мумкинлигини кўрсатмоқда. 

Save the Children маълумотига кўра, яманлик 5,2 миллион болага очлик хавф солмоқда. Мамлакат аҳолиси 27 миллион бўлиб, шунинг тўртдан уч қисми ёрдамсиз кун кечира олмайдиган авҳолга тушган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!