Янгиликлар

Анқара: Германияда масжидларга қилинган ҳужум Исломга қарши душманчиликнинг бир кўриниши

721

Туркия президентлик уйи алоқа идораси раиси Фахриддин Альтиннинг сўзларига кўра, Германиянинг Кассел ва Бремен шаҳарларида масжидларга қилинган ҳужумлар дунёда кундан кунга Исломга қарши душманчилик ортиб бораётганини кўрсатади. Буни Альтун Твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирган. Бу ҳақда «Анадолу» хабар бермоқда.

Альтун яна: «Дунёдаги тинчлик Исломга қарши душманчиликка халқаро миқёсида курашилмас экан катта таҳдид остида қолади», деб ёзган.

Шунингдек, у ғарб олами ирқчиликнинг янги кўринишига йўлиққанига ишора қилди. Унинг фикрича, бу демократияга, халқаро тинчлик ғоясига ва келажакка таҳдид туғдиради.

У барчани ирқчиликнинг барча кўринишларига қарши курашда ҳамкорлик қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ниҳоясида Германиянинг Кассел шаҳридаги Марказий масжид номаълум кишилар томонидан тошбўрон қилинди.

Ҳужум пайтида масжид бўш бўлгани туфайли ҳеч кимга зарар етмаган, бироқ деразаларнинг ойналари синган.

Бремен шаҳридаги “Ар-Раҳмон” масжидида эса тахминан элликта Қуръони Карим китоблари йиртиб ташланган, баъзилари ҳожатхонага ташланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда 4 кунлик комендантлик соати бошланди

368 15:00 23.05.2020

Прокси уруш: Туркия ва Россия Ливияда тўқнашадими?

1074 19:00 22.05.2020

Туркия Ўзбекистонга тиббий жиҳозлар жўнатди

220 18:00 22.05.2020

Сурия АҚШ, Туркия ва Исроил "босқинчиларига" қарши курашишга ваъда берди

893 19:30 21.05.2020

Туркия рус газидан аста-секин воз кечяпти

969 18:00 21.05.2020

Эрдоған: "Туркия доимо Қрим билан бирга..."

1756 14:11 20.05.2020
« Орқага