Абдухолиқ Ғиждувоний мақбараси зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди

14:11 29.03.2019 850

Президент Шавкат Мирзиёев мақбарада амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Бу ерга имом-хатибларни жалб этиб, уларга алломаларимиз маънавий меросини тўғри ва чуқур ўргатиш, халқимизга етказиш бўйича топшириқлар бергани ҳақида президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

– Китобда ўқиш бошқа, зиёрат қилиб, юракдан ўтказиб ўрганиш бошқа. Бу жой маърифат маркази бўлиши, одамлар ўзига илм олиб кетиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўтган йил 16 февраль куни вилоятга ташриф чоғида Президентимиз “Етти пир” мақбараларини обод қилиш, уларни боғловчи туризм йўналиши ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Давлат раҳбари бу масканларни обод қилиш билан бирга “Етти пир” ҳақида китоб яратиш, уларнинг илмий меросини тарғиб этиш зарурлигини айтди.

– Бундай маънавий хазина бошқа ҳеч қаерда йўқ. Бу хазинани мукаммал ўрганиш, одамларга, ёшларга осон тилда етказиш керак. Мақсадимиз – ёшларимиз ўзимизнинг алломаларга эргашсин, меросини билсин, улар билан фахрлансин, – деб таъкидлаб ўтди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!