Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Aбдулазиз Комилов Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Маё билан учрашди

397

2021 йил 4 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Маё билан учрашув ўтказди.

Музокараларда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, таълим, туризм ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Томонлар турли даражаларда бўлиб ўтажак тадбирлар жадвали, шу жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари даражасида "Италия – Марказий Осиё" иккинчи вазирлар учрашуви юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан, Aфғонистондаги вазият кўриб чиқилди. Италия томони Европа мамлакатлари ва бошқа давлатлар фуқароларини эвакуация қилиш жараёнини ташкил этишда кўрсатилган салмоқли ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. Томонлар Aфғонистон йўналишидаги алоқаларни, шу жумладан, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек Aфғонистонга инсонпарварлик юкларини етказиб беришда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Италиялик дизайнер тақдим қилган пойабзаллар давлат рамзларига ҳурматсизлик деб топилди

1665 19:55 30.07.2021

Саккиз масжиди бор давлат

3565 20:20 01.07.2021

Миср Италиядан катта миқдорда қурол тизимларини сотиб олмоқда

745 19:00 30.04.2021

Коронавирусни ўта оғир кечишини олдиндан аниқлаш белгиси топилди

1890 16:30 20.04.2021

Италия бош вазири Эрдоғонни диктатор деб атади

1546 20:00 09.04.2021
« Орқага