Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Абдулазиз Комилов ЕХҲТ йиғилишида афғон халқига ёрдам беришга чақирди

772

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Стокгольм шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 28-йиғилишида иштирок этди.

Швеция раислигида ўтган учрашувда ЕХҲТ маконида ҳарбий-сиёсий, иқтисодий-экологик ва инсоний ўлчовлардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз нутқида йиғилиш иштирокчилари эътиборига мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгаришлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни ҳавола этди.

Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда ижобий суръатларда ривожланаётгани, жумладан, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш соҳаларида техник ёрдам кўрсатиш бўйича лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди. Ўзбекистон томони ҳамкорликни давом эттиришга ҳамда барча соҳалар бўйича долзарб дастурлар сонини мутаносиб равишда оширишга тайёр экани таъкидланди.

Қайд этилганидек, ЕХҲТ фаолиятида иқтисодий ва экологик омилларнинг аҳамиятини кучайтириш муҳим бўлиб, бу кенг қамровли хавфсизлик концепциясини тўлиқроқ амалга оширишга имкон беради. Шу муносабат билан ўзаро савдони кенгайтириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, аграр секторда янги технологияларни жорий этиш, табиатни муҳофаза қилиш ва биохилма-хилликни сақлаш масалаларидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишилган саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарур.

ЕХҲТнинг ҳамкор мамлакати саналган Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бу мамлакатда гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш юзасидан шошилинч чораларни кўришга чорлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Стокгольмда Ўзбекистон элчихонаси очилади

351 10:05 04.12.2021

“Ўзбекистондаги сайлов дунёга таъсир қилади” – Forbes

1350 09:37 05.11.2021

Арманистон Қорабоғ бўйича «конструктив музокаралар»га тайёр

703 16:05 24.08.2021

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Ўзбекистонга келади

761 11:30 27.04.2021

Ўзбекистонга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг раиси келади

695 12:31 09.04.2021
« Орқага