Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Абдулҳаким қори пародист артистга жавоб берди

6602

Яқинда ижтимоий тармоқларда имом домлалар ва уларнинг топаётгани пули ҳақида Рустамхўжа деган пародист айтган гаплар тарқалди. Таги йўқ, асоссиз гаплари билан имомларга мағзава ағдарган бу шахс миллионлаб ҳамюртларимиз олдида юртимиз дин олимлари, имомларга нисбатан туҳмат қилгани очиқ-ойдинлигини ҳамма билиб турибди.

Ўзи аслида “аҳмоққа сукут жавоб” деган мақол айни ҳолга мос келса ҳам айрим уламоларимиз бунга ўз муносабатларини билдиришган.

Мазкур ҳолатга «Убай ибн Каъб» жоме масжиди имом-хатиби Абулҳаким домла ҳам муносабат билдириб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда бу масалага эътибор қаратишларини ва раддия берилишини сўраган.

«Агар шахсан мен 30 йиллик фаолиятим давомида шунга ўхшаш иш қилган бўлсам ва буни менга исботлаб беришса, шу заҳоти салламни ечиб, узр сўраб, масжидни тарк этаман», – деган Абдулҳаким домла.

У киши Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёл кишининг ҳаракатларини такрорлаб, унга тақлид қилган кишиларни лаънатлаганларини таъкидлаб, бу одамни ҳам лаънатланган дея таърифлаган. Аслида бундай ҳолатлар ҳақида гапириб, уларга эътибор қаратмаслик кераклигини айтган домла, айнан «Убай ибн Каъб» масжидининг аввалги имомини ўз шогирдининг аёли билан зино қилиб юрганликда айблаб, туҳмат қилганлиги учун бунга жим қараб тура олмаганини таъкидлаган. Бундай гапларни баралла айтган кишидан, албатта исбот ҳам келтиришини талаб қилган. Қонунчилигимизда ҳам, шариатимизда ҳам айтган гапини исботини келтириб, унга жавоб бериши кераклиги билдирилган. 

Дарҳақиқат, бировнинг аёли билан алоқада бўлиб юрган, энг оғир гуноҳлардан бири бўлган зино билан шуғулланиб юрган кишининг масжидда имомлик қилишга ҳаққи йўқ.

Аслида ҳам саҳнага чиқиб, аёл кишининг кийимида рақсга тушган, бу иши билан ёшларнинг ахлоқига салбий таъсир кўрсатаётган киши илм эгалари, уламоларга бундай тош отиши минглаб ҳамюртларимизнинг дуои бадига учрашига ақли етмайдими?!

«Мен Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратдан, Тошкент шаҳар бош имом-хатибидан ушбу ҳолатга эътибор қаратиб, муносиб раддия беришларини сўраб қоламан», – деган Абдулҳаким домла Матқулов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

252 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

557 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

424 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

891 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1017 18:30 24.01.2022
« Орқага