Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Abdulhamid Xon” Ўрта ер денгизида газ излашни бошлади

1662

Энергия ва табиий манбалар вазири Фотиҳ Дўнмез Туркиянинг тўртинчи бурғулаш кемаси “Abdulhamid Xon”нинг Йўруклар-1 қудуғини бурғилашга киришганини билдирди.

Вазир Дўнмез “Abdulhamid Xon” бурғилаш кемаси фаолияти ҳақида ижтимоий тармоқда айрим маълумотларни улашди. 

“Бугун “Abdulhamid Xon” кемаси Йўруклар-1 қудуғида бурғилаш ишларига киришди. Бу сафар Қора денгиз муваффақиятини Ўрта ер денгизидан янги хушхабар билан такрорлашга қарор қилдик. Ишончим комилки, муҳандисларимиз фидойилиги, халқимизнинг дуоси туфайли бу сафар ҳам бурғулаш ишларимиз самарали бўлади”.

- “Abdulhamid Xon” бурғилаш кемаси ҳақида

Кема 19 май куни Жанубий Кореянинг Окпо портидан Мерсин қирғоқларига етиб келган ва 2,5 ой давомида Туркия ҳудудларида илк ишга тайёргарлик кўрган. 

Еттинчи авлод бурғилаш кемасининг узунлиги 238 м ва кенглиги 42 м. 

200 кишидан иборат “Abdulhamid Xon” жамоаси 12200 м гача чуқурликларда бурғилаш ишларини бажара олади. 

Дунёда бу тоифадаги бурғилаш кемалари бор-йўғи 4-5 та бўлиб, улардан бири Туркиянинг ихтиёрида. 

Ҳозиргача Туркия эҳтиёжлари учун учта кема: “Fоtih”, “Qonuniy” va “Yavuz” номли қидирув ва бурғилаш ишларини олиб борди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

39 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

204 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

260 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

429 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

487 09:55 01.10.2022

Уколсиз инсулин синовдан ўтмоқда

304 09:30 01.10.2022
« Орқага