Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Назм

Абдулла Қодирий: “Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз...”

2338

“Тоғларнинг виқорини кўриш учун улардан узоқлашиш зарур, худди шундай ҳолат буюк ишлар ва буюк шахсларда кузатилади. Абдулла Қодирийнинг сўнмас ижод баҳосининг буюклигини кўриш ва тушуниш учун ярим асрдан ортиқ вақт талаб этилди” – деб ёдга олган эди Иззат Султон ўз эсдаликларида. Ҳақиқатан ҳам биз бу ижодкорнинг ёзган асарларини ва илгари сурган ғояларини бир аср вақт ўтсада тўлиқ англолганимиз йўқ.

Адибнинг биргина “Аҳволимиз” ғазалини диққат билан ўқисак унинг битилганига бир асрдан ошган бўлса-да, жамиятимиз, халқимиз ҳаёти, ундаги муаммолар ва савияси у қадар ўзгармаганини илғаш мумкин. Абдулла Қодирий “Аҳволимиз” ғазални йигирма бир ёшида ёзган, лекин бу мисраларда кўтарилган муаммо бутун ўзбек халқини дардини куйлаб ҳамон долзарблигича қолмоқда. Қодирийнинг ўзи уйғониш, янгиланиш фасли баҳор, апрель ойида таваллуд топгани, Аллоҳ юқтирган ҳақиқатпарвар бўлгани учун ҳам, барчани уйғонишга, ҳақиқат деб яшашга ундаган. 

Аҳволимиз

Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,
Жойи келган чоғида виждонни пулға сотамиз.

Ўғлимизға на адаб, на фан, на яхши сўйламак,
На худони буйруғи булган улум ўрготамиз.
 
Коримиз шундан иборат бўлди ушбу вақтда,
Ўнтадин бедона боқиб ёзу қиш сайротамиз.

Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб,
Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ ила ўйнотамиз.

Қаримиз, боёнимиз, балки бу вақт оқвондамиз,
Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз.

Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгучи,
Биз ани даҳрий санаб, тўфангча бирла отамиз.

Келингиз ёшлар, зиёлилар бу кун ғайрат қилинг,
Ухлаганларни агар қодир эсак уйғотамиз.

Абдулла Қодирий,
1915 йил

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: маърифатпарвар адиб Абдулла Қодирий отилди

862 08:05 04.10.2021

Тарихда бугун: ўзбек зиёлилари қатағонга учради

1511 13:15 04.10.2020

Истиқлол кураши қачон бошланган? Ёхуд "Қатлнома"нинг қайта нашри ҳақида

1569 12:30 28.06.2020

Абдулла Қодирийнинг отилишига сабаб бўлган сатрлар...

3797 11:30 04.01.2020

80 йилларча аввал худди шу куни Қодирийни қамоққа олишган эди ёхуд “Ўткан кунлар”нинг давоми...

2577 19:00 31.12.2019
« Орқага