Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Абдулқодир Аҳмедов: “12 ёшимда қори бўлганман...”

987

Бугунги суҳбатдошимиз фарғоналик қори, устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси – 1442» танлови ҳифз йўналиши бўйича 2-ҳафта ғолиби Абдулқодир қори бўлди.

–  Ассалому алайкум, сизни ҳифз йўналиши бўйича 2-ҳафта ғолиби бўлганингиз билан табриклайман. Ўзингиз ҳақингизда қисқача маълумот берсангиз.

–  Мен Абдулқодир Аҳмедов Муҳаммад Амин ўғли 1999 йилда таваллуд топганман. Маълумотим ўрта. Ҳозирда “Кўкалдош” ўрта махсус Ислом билим юрти талабасиман.

–  Қуръон ўргатган биринчи устозингиз ким эди?

–  Менга Қуръонни биринчи ўргатган ва унга ундаб қизиқтирган инсон – дадам бўладилар. Тахминан 5 ёшлар атрофида менга ҳарф ўргатишни бошлаганлар Аллоҳ умрларини узоқ қилсин.

–  Неча ёшда Қуръонни тўлиқ ёдлашга муваффақ бўлдингиз?

–  Аллоҳнинг изни, оиламдагиларнинг меҳнати ва мени қўллаб қувватлашлари билан 12 ёшимда, 5 йил муддатда Қуръони  каримни тўлиқ ёдлашга муффақ бўлдим. Бу бебаҳо неъмати учун Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин.

–  Бўш вақтингизда нима билан шуғуланасиз?

–  Бўш вақтимда стол тенниси, футбол каби фаол спорт турлари билан шуғулланаман. 

–  Azon.uz сайти ва AzonTV телеканалини кузатиб борасизми, қанақа мавзудаги мақолалар ҳамда кўрсатувлар ёқади?

–  Албатта ўқиб, кузатиб бораман. Ҳар хил дунё янгиликлари ва диний мавзулардаги мақолалар эътиборимни кўп тортади. Ҳозирги замонда дунё билан ҳамнафас яшаш, янгиликлардан хабардор бўлиб туриш ҳар бир инсон учун зарур, деб ҳисоблайман. Бу каналнинг ҳар бир кўрсатуви ўз ўрнида алоҳида аҳамиятга эга. «Йўловчи» ва «Савол беринг» лойиҳалари менга кўпроқ ёқади. Бир неча кун олдин “Сиёсий тизим” кўрсатувини ҳам томоша қилишни бошладим. 

–  Қори бўлмоқчи бўлган укаларга бирор маслаҳатингиз борми?

–  Қорилик Аллоҳнинг буюк неъмати ва уни ўзи танлаб олган бандаларигагина беради. Бу неъматга эришиш учун ўқувчидан сабр, матонат, ирода, дуоларда бардавомлилик ва албатта ота-она ҳамда устозларининг дуоларини олишга ғайрат қилиши талаб қилинади. Қуръони каримни ёдлашга ҳаракат қилаётган биродарларимга юқорида санаб ўтилганларга амал қилишларини маслаҳат берар эдим.

–  Оилангизда яна аҳли илмлар ва ҳофизи Қуръонлар борми?

–  Алҳамдулиллаҳ, оиламда қорилар ҳам, аҳли илмлар ҳам бор. Шунинг учун оиламда Қуръонни ёдлашга ва илм олишга фарзандларни кичикликдан тарғиб қилинади ва мана шу исломий муҳит менга ҳам таъсири этмай қолмайди ҳамда шу даражага чиқишимга муҳим омиллардан бўлди

–  Нималарга қизиқасиз?

–  Спорт билан шуғуланиш ва турли хил тарихий ёки манзарали жойларга оилам ёки ўртоқларим билан саёҳат қилиш мени қизиқишларим сирасидандир. 

–  Мусобақада бирор хато қилганингизни сездингизми?

–  Ҳа. Ўз хатоларимни кўрдим ва улардан устоз Ҳасанхон қори акани маслаҳатлари туфайли етарлича хулоса чиқариб олдим. Бу хатолар борасида огоҳ этганлари учун у кишидан Аллоҳ рози бўлсин.

–  Қироат қилаётганда ҳаяжон бўлмадими?

Танлов бошланишидан олдин бир оз ҳаяжон бўлди. Айниқса, рақибларнинг маҳоратини кўриб, озгина ҳаяжонландим. Иккинчи ўринни олган қоридан атиги ярим бал кўплиги менга муваффақият келтирди. Бу ғалабадан нафақат мен балки барча яқинларим ҳам хурсанд бўлишди. Бу мусобақани ташкил этганларга ва бу ғалабага эришишимда ортимдан дуо қилиб турган инсонларга чуқур миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. 

–  Суҳбат учун раҳмат, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Финал мусобақасида ҳам зафарлар тилаймиз.

Суҳбатдош: Ёқуб Умар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин қоидаларига риоя қилмаган россиялик дипломат Албаниядан ҳайдалди

17 15:00 22.01.2021

Британиядаги масжид эмлаш марказига айланди (фото)

82 14:30 22.01.2021

Ҳафта мусобақалари якунланди – ғолиблар аниқ

85 14:05 22.01.2021

Бухоро вилоятига ҳоким сайланди

251 12:40 22.01.2021

Жума маърузасини онлайн кузатиш мумкин...

225 12:00 22.01.2021

Твиттер уйғурлар туфайли Хитой элчихонасининг саҳифасини блоклади

485 11:00 22.01.2021
« Орқага