Абитуриентларнинг тест натижалари билиш ва аппеляция бериш тартиби

11:08 24.08.2019 318

2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди.

Танлов натижаларини абитуриентнинг шахсий кабинети (cabinet.dtm.uz сайти ёрдамида), SMS хабарнома хизмати (5100 қисқа рақамига абитуриент ID рақамини юборган ҳолда) ҳамда тест натижалари қайдномаси (олий таълим муассасаларига борган ҳолда) орқали билиш мумкин.

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар тест натижалари эълон қилингандан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Шундан сўнг абитуриентга хабарнома юборилиши, бунда у хабарномада белгиланган кунда паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Шикоят апелляция комиссияси томонидан абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Абитуриентга жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида берилган тест топшириқлари китоби берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ҳар бир нотўғри тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади.

Комиссия апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда абитуриент мурожаат қилганда унга ушбу қарордан кўчирма берилади.

Манба

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!