Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ўгит берувчи сўзлар

10:00 10.04.2019 794

*Табассум – ишонч калити, ҳадянинг чироғи.

*Инсоннинг сўзи  ақлининг баёни, фазилатининг таржимонидир.

*Инсоннинг фазилати тўғрилигидан билинади.

*Кенгашда тўғри гапир, фикрлар тўғри бўлсин.

*Дўстингга дўст бўл ва ҳаммага бир хил муносабатда бўлгин.

*Халққа яхшилик қилиш балою офатлардан сақланишга кафолатдир.

*Нима деганингга ва қачон гапирганингга эътиборли бўл!

*Ёмон қўшни сирингни ёяди, махфий пардаларини очади.

*Мазлумнинг дуои бадидан зинҳор қўрқинг.

*Ишонч – омонат, мунофиқлик – хиёнат.

*Ҳақни таниганларга тобеъ бўл.

*Зулм, аҳдга вафо қилмаслик ва ҳийла кимнинг феълида учраса, нима қилса қилсин, зиёни ўзига тегади.

*Омонатни асраш энг устун тўғриликдир. Ёлғон – хиёнатнинг бошланиши.

*Чин дунёга бормай туриб, яхши нарсалар ҳозирлангки, борганингизда қаршингиздан чиқсин.

*Умрини фойдасиз беҳуда ишларга сарфлаган, далага уруғ қадаш вақтини ўтказиб, ҳосил йиғиш пайтида пушаймон қилаётган деҳқонга ўхшайди.

*Ҳаромни тарк этиш ҳалол исташдан кўра яхшироқдир.

*Аллоҳдан афв ва офият сўранг. Чунки мўминга иймондан кейин афв ва офиятдан яхшироқ нарса берилмагандир.

Кавсар Нур тайёрлади

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!