Абу-Дабидаги Шайх Зайд масжиди билан танишинг (фотогалерея)

17:35 10.12.2018 1825

Абу-Дабидаги Шайх Зайд масжиди БАА асосчиси бўлган шайх Зайд ибн Султон Нахайяна номига аталган бўлиб, дунёдаги энг катталаридан биридир.

Бу ерда бир пайтнинг ўзида 40 минг киши намоз ўқиши мумкин.

Масжид дизайни форс ва мусулмон-ҳинд архитектураси асосида қилинган. Унинг арклари Мавритания анъаналарини такрорласа, миноралари 100 метрдан баланд бўлиб, анъанавий араб усулида бунёд этилган.

Шайх Зайд масжидида дунёдаги энг катта гилам ёзилган, шифтида эса дунёдаги энг катта қандиллардан бири нур сочади. Бу ерга мусулмонлар билан бир қаторда мусулмон бўлмаганлар ҳам кириши мумкин.

Масжиднинг ёритилишида замонавий илм-фаннинг энг яхши жиҳатлари намоён бўлади.

У замонавий Ислом архитектурасининг энг яхши намуналаридандир.

Шайх Зайд масжиди сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган масканлардан бирига айланган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!