Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Тарих

Абу Муслим ал-Хавлоний – халифалар ҳурмат қилган зот

470

Абу Муслим Хавлоний – буюк тобеин ва зоҳидлардан бири бўлган. Унинг исмига оид турли хил тахминлар мавжуд ва уларнинг энг ишончлиси Абдуллоҳ ибн Сувабдир. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида Исломни қабул қилган, аммо турли сабабларга кўра шахсан учраша олмаган. У пайғамбарни кўриш учун Ямандан жўнаб кетди, аммо Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу замонларида Мадинага етиб келган.

Хабарларда, Яманда Абу Муслим яшаган даврда Асвад Анбасий  деган сохта пайғамбар пайдо бўлган. У Абу Муслимни уни пайғамбар сифатида тан олишдан бош тортгани учун тириклайин ёқиб юборишга уринган экан. Аммо ёнғин Хавлонийга зарар етказмагани айтилади. У Мадинага етиб келганида, Умар розияллоҳу анҳу бу ҳақда эшитгач, кўз ёшлари билан уни қучоқлаган эканлар.

Унинг зоҳидлиги ҳақида, у ҳайвонларга қараганда кўпроқ унинг зарбаларига ўзини лойиқ деб, масжидга қамчи осиб қўйгани айтилган. Шунингдек, у: "Агар мен шахсан Жаҳаннам ва Жаннатни кўрсам ҳам, амалларимга ҳеч нарса қўша олмайман", деган экан. Бу унинг тақвоси ва ўз вақтини ибодат билан ўтказганини кўрсатади.

Шураҳбилдан хабар беришларича, икки киши Абу Муслимнинг уйига бориб тополмай, уни масжиддан қидириб топганлар. Улардан бири Абу Муслимнинг уч юз ракаат намоз ўқиганини айтган. Абдулмалик ибн Умайрнинг хабар беришича, Абу Муслимнинг ёмғир сўраб қилган дуоси мустажоб бўлган.

Айтишларича, бир аёл у ҳақида ғийбат тарқатганида кўзлари кўрмай қолган экан. Бироз вақт ўтгач, аёл унинг ҳузурига келиб, ҳийла-найрангларини тан олган ва тавба қилган. Шайх: "Илоҳим, агар унинг сўзлари рост бўлса, кўзини қайтар" деб дуо қилди. Ва аёлнинг кўзлари кўра бошлади.

Абу Муслим ҳукмдорлар олдида у ўйлаган нарсани гапиришдан ва уларга кўрсатмалар беришдан қўрқмаган жасур одам эди. Ривоят қилинишича, у Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келганида, унга: "Ассалому алайкум, эй ёлланма ишчи", деган экан. Муовиянинг атрофидагилар унга: "Жим бўл", деб гапира бошлади. Халифа уларга: "Уни тинч қўйинг. У нима деяётганини яхши билади", деди. Сўнг унга жавоб берди: "Ва алайкум ассалому, Абу Муслим". Кейин Абу Муслим унга баъзи насиҳатлар берди, адолатли бўлишни ва баъзи араб қабилаларидан бошқаларнинг фойдасига юз ўгирмасликни буюрди.

Олимлар Исломнинг аввалидаги мусулмон-насроний алоқалари ва Абу Муслим билан боғлиқ яна бир воқеа ҳақида эслатиб ўтадилар:

"Биз (мусулмон қўшинлари) Византия юртидан қайтиб келаётган эдик. Хомсдан Дамашққа йўл олганимизда бир экин майдонидан ўтдик. Туннинг охирида эди бизнинг овозимизни эшитиб, бир насроний роҳиб келди ва: "Сиз кимсиз?" – деб савол берди. Биз дедик: “Дамашқданмиз, Византия юртидан келаётибмиз”. У: "Сиз Абу Муслим Хавлонийни биласизми?" - деди. Биз: "Ҳа", дедик. У: "Унинг олдига борганингизда, менинг номимдан салом айтинг, биз уни Исонинг поклигига имон келтирганлардан деб биламиз", деди.

Маълум бўлишича, насроний роҳиб мусулмон Абу Муслим Хавлоний билан маънавий яқинликни кўрган ва ҳаттоки Исо алайҳиссалом қайтиб келганида масиҳийлик Ислом билан бир бўлади, деб тўғридан-тўғри айтган. Абу Муслим ҳижрий 62 йилда, Муовия II даврида Византияга қарши жангда вафот этди. Унинг қўмондонга берган сўнгги илтимоси шундай бўлди:

"Менинг жасадимни шаҳид бўлган мусулмонларнинг энг аввалига, байроқни боғлаган ҳолда қўйинг! Ва менинг қабримни барча қабрлардан энг йироқда, душманга энг яқин жойга қилингки, қиёмат куни мен шу жойдан, байроқ кўтарган ҳолда ўрнимдан турайин".

Имом Заҳабий Дарияда зиёрат қилинадиган қабр борлигини ва бу Абу Муслим Хавлонийга тегишли эканлигини айтган.

Аллоҳ раҳматига олсин!

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ярим тундаги дарслар

235 23:00 02.03.2021

Афғонистондан 24 нафар ватандош олиб кирилди

221 22:23 02.03.2021

Диний идора сўров ўтказган эди, жавоби нега эълон қилинмади?

1458 11:44 02.03.2021

Путин билан гаплашган Пашинян “Искандар” ҳақидаги фикрини ўзгартирди

759 10:30 02.03.2021

БМТ Сурия ҳукуматини жиноятларда айблади

240 10:00 02.03.2021

Франциянинг собиқ президентига жазо тайинланди

255 09:00 02.03.2021
« Орқага