Аҳли ирфон

Аччиқ ҳақиқат

1320

Қўпол одамларни ёқтирмайман. Савдогар бўлса дўконига, амалдор бўлса девонига кирмайман. Лекин имом бўлса, хатиб домла бўлса, даъватчи бўлса, ҳақиқий бало мана шу. Бу балодан қутулиб, чалғиш учун ҳеч нарса билан овуниб бўлмайди.

Ахир дин чиройли хулқ, очиқ юзлилик, бағрикенглик, олийжаноблик эмасми?

Ахир дин мудом Аллоҳга муҳтожликни ҳис этиб туриш, Унинг ҳузурида синиш, раҳматидан умидвор бўлиш, яхшилиги ҳамма одамлару ҳамма диёрларга ёйилишини соғиниш эмасми?

Айрим намозхонлар сафни текислашда худди бир тоғни сафлаётгандек иш тутадилар. Айрим воизлар эса худди ёлғиз ўзларигина маъсумдек, қолган ҳамма одамлар эса хатокордек гапирадилар. Ҳали она сути оғзидан кетмаган ўспирин худди унга башариятни ислоҳ қилиши учун илоҳий назар тушгандек, катта-ю кичикка юқоридан туриб назар ташлайди.

Тошбағирлик ва каттазанглик Аллоҳнинг ғазабини келтиради ва Унинг тўғри йўлидан узоқлаштиради. Ботини кир, нопок инсоннинг ташқи қиёфасини тоат-ибодат билан безаб олиши бунчалар осон бўлмаса?!

Муҳаммад ҒАЗЗОЛИЙ “Аччиқ ҳақиқат”
Арабчадан Муқим МАҲМУД таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага