Аччиқ ҳақиқатлар

21:00 11.07.2018 834

1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
2. Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...
3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан қолмаймиз...
4. Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...
5. Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу, лекин халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...
6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўғу, аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...
7. Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу, лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...
8. Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу, аммо ҳеч кандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи бўш нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!