Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Адабиёт бўйича Нобел мукофотини топшириш маросими бойкотга учради

2254

Адабиёт бўйича жорий йилги Нобел мукофоти австриялик ёзувчи Петер Хандкега берилгани сабабли Туркия, Албания ва Косово мукофотни топшириш маросимида қатнашмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Туркиянинг Швециядаги элчиси турк делегацияси бугун бўладиган маросимда қатнашмаслигини маълум қилган. Аввалроқ бойкот ҳақида Албания ва Косово ҳам билдирган эди. 

“Югославия тарқалаётган пайтдаги урушда содир этилган ваҳшийликларни оқлашни рағбатлантирмаслик керак. Бу инкор этишни кучайтиради, холос. Инкорни эса қатъиян қоралаш зарур”, – деди Албания ташқи ишлар вазири Гент Чакай. 

Петер Хандкега Нобел мукофотининг берилиши қаттиқ танқидларга сабаб бўлди. У 2006 йилда сербларнинг етакчиси Слободан Милошевичнинг дафн маросимида қатнашиб, унинг ҳаракатларини оқлаган эди. Ҳолбуки, Халқаро суд Милошевични серб кучлари 1990-йилларда Босния, Хорватия ва Косовода амалга оширган ваҳшийликлар ва этник тозалашларда айбдор деб топган. Бундан ташқари, Петер Хандке Сребриницада мусулмонлар геноцидга учраганини инкор этган. 

Австриялик ёзувчининг тақдирланиши адабиёт бўйича Нобел мукофотини берадиган Швед академиясининг ўзида ҳам норозилик келтириб чиқарди. Петер Хандкега мукофот берилишини маъқулламаган ёзувчи Гун-Бритт Сундстрем академияни тарк этди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Анқара Қуръон каримга нисбатан уюштирилган провокацияга муносабат билдирди

1862 13:45 26.03.2023

Истанбулдаги хусусий музейлардан бирига саёҳат: Усмонийлар давридаги ноёб ёзувлар (фоторепортаж)  

1622 21:25 23.03.2023

Эрдоған зилзилалар қанча зарар келтирганини айтди

1295 20:15 21.03.2023

18 март – Туркия тарихидаги унутилмас кун!

3050 18:50 18.03.2023

Зилзиладан сўнг Туркиядан 40 мингга яқин суриялик ўз ватанига қайтиб келди

1758 16:35 18.03.2023

Асад Эрдоған билан учрашишдан бош тортди

1562 12:44 18.03.2023
« Орқага