Янгиликлар

Адабиёт дарсида ҳадис ўрганишибди...

1692

Бугун 5-синфда ўқийдиган ўғлимнинг айтишича, адабиёт дарсида Имом Бухорий ҳақларида, ҳадислар ҳақида мавзу ўтишибди. Пайғамбарлар ҳақида анча-мунча маълумотларни ўрганишибди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўрган, суҳбатларида бўлганлар саҳобалар, улардан кейингилар эса тобеинлар дейилишини ҳам ўша дарсда эшитибди.

Ҳар куни эрталаб ва кечқурун ҳадисга мувофиқ "Раббим, илмимни зиёда қил", деб дуо қилишимиз керак экан, дейди. Ўқитувчиси нариги дарсимизга ҳамма қаердан бўлсаям топиб, ҳадис ёдлаб келсин, деб вазифа берибди. Ўғлимнинг хурсандлигини кўрсангиз. Ўқитувчингга ҳадисни арабий матнигача ёдлаб келаман, деб айтмадингми, деб юборибман.

Иншааллоҳ, ҳадис ёдлаш одобларини яна бир карра эслаб, ўргатаман. Чунки ҳадисни ривоят қилишнинг ҳам ўзига хос одоблари бўлади. Таҳоратли бўлиб, хушбўйланиб, чиройли кийимларни кийиб, виқор билан ҳадис айтиш барча муҳаддис уламоларнинг одатлари бўлган. Ўғлимга ўша одобларни ўргатаман. Яна ҳадисни айтишдан олдин "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм"ни зикр қилиб, "Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинадики" каби жумлалар билан айтишни таълим бераман. Чунки мактаб дарсликларида бу гаплар зикр қилинмай, оддийгина қилиб ҳадис деб ёзиб қўйилади кўпинча. Шоядки, устоз ва ўқувчиларнинг ҳадисга бўлган муҳаббатлари шу сабаб ортса, деб умид қиламан.

Умиджон Турсинов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари ҳамкорликда машғулот ўтказдилар

139 18:30 14.10.2019

Расмий хабар: Шавкат Мирзиёев Бокуга жўнаб кетди

116 14:15 14.10.2019

Марказий банк раиси: «Доллар ишлатилишига қарши прокуратура орқали курашиш нотўғри...»

550 20:35 11.10.2019

Энди Саудия Арабистонига Ўзбекистондан кунига икки самолёт учади

920 18:45 11.10.2019

2020 йилдан МДҲда раислик Ўзбекистон Республикасига ўтади

217 16:50 11.10.2019

Сенат янги таҳрирдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунини маъқуллади

869 14:38 11.10.2019
« Орқага