Таҳлил

Адашиб кетган ўқитувчи ҳақида

9401

Куни кеча телевидениеда рус тилидан дарс бераётган ўқитувчининг “Мишка“ сўзини женский род билан айтиб адашиб кетганини видеоси тарқала бошлади. Буни ортидан опа тарафига сразу катта хейтлар уча бошлади. Шахсиятини ҳам сўкиб, устидан кулиб ерга уришмоқда. Мен шу ерда танқид қилиб ерга уриб ташлашдан тийилган бўлар эдим. Чунки, ҳозирги карантин вазиятида барча одамларнинг ичида озроқ ҳадик ва ваҳима бор, бундан ташқари ўша опа телевидение орқали бутун Республикага дарс ўтмоқда, олдин опа мактабда дарс ўтган, телевидение билан шуғулланмаган бўлса, жуда катта аудиториянинг ҳовури босади хар қандай одамни.

Бундан ташқари, мен ўша опани русча акцентини эшитиб шунга аминманки опа “мишка“ аслида мужской родлигини билади. Шунчаки ташқи факторлар туфайли адашиб кетди. Тўғри тушунишимиз керак. Улар ҳам хар куни ишга қатнаб, фарзандларимизга дарс беришяпти. Инсон қилган биргина хатоси учун тепалаб ташланмаслиги керак. Онлайн дарслар давом этаркан, ҳали бундай хатолар яна учраши мумкин. Ҳаттоки дунё таниган профессор олимлар ҳам адашиб кетишади баъзан ўз тезисларида. (Лоуренс Краусс бунга яққол мисол, у бутун дунёга машҳур олим бўлса-да, биз оддий ноунеймлар ҳам унинг хатоларини кўриб муҳокама қилиб ўтирганмиз)

Шундай экан муаллимани ерга уриб, интернет буллинг қилиб бир нарсага эришмайсизлар. Биз ҳозир уларни қўллашимиз керак, хато қилган одамни устига чиқиб тепаласанг у тузалмайди, сенга нисбатан нафратда бўлади, агар хато қилган одамга яхши муомала қилсанг, у ўз хатосини тан олиб яна ўз устида яхшироқ ишлашда давом этади.

Нурбек Алимов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Маҳаллий ҳокимият вакилларидан ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб этмаслик талаб қилинди

216 17:20 25.04.2020

Уйқудаги малика ҳижобда...

2449 08:00 31.03.2020

Ўқитувчисига сабоқ берган ўқувчи

2522 20:40 13.02.2020

Қонун бўйича Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига қанча мукофот берилади?

864 13:40 04.02.2020

Ўқитувчиси энг яхши мактаб 

1340 22:30 23.01.2020
« Орқага