Оққондан азият чекаёткан Нилуфархондан холис ёрдамингизни аяманг

10:30 14.04.2019 307

Асли Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидан, айни пайтда Тошкентда ижара уйда яшаб келаётган Нодирахон Абдуқодировани 10 ёшли фарзанди Нилуфар Шарипова ҳозирда оғир хасталик ўткир лимфобластик лейкоз (оққон) билан курашиб келмоқда.

Айни кунларда она-бола пойтахтда. Ҳозир қўллаб-қувватловчи курсда.

"Фарзандим Нилуфар Шарипова биринчи синфга чиққач, орадан икки ой вақт ўтиб, ҳолсизланадиган, кўп ухлайдиган бўлиб қолди. Шундан сўнг шифокорга олиб борсам ревматизм ташхисини қўйди ва биз бир йил ревматизмга қарши даволандик. Аммо самарасиз бўлди. Шундан сўнг яна шифохонага йўл олдик. Шифокорлар бу менинг касалим эмас, дея аниқ ташхис қўя олишмади.

Қизим билан роса сарсон бўлдик. Унинг ўқишлари қолиб кетди, саломатлиги оғирлашиб борди. Шунда гематолог унинг оққон бўлганини айтди ва мана биз фарзандим Нилуфархонни пойтахтдаги Гематология марказида 2 йилдан ортиқроқ пайтдан буён даволатиб келяпмиз.

Турмуш ўртоғим ишлайдилар. Топганлари дорилар қимматлиги, қарзимиз кўплиги сабаб етмайди.Шароитмиз яхши эмас. Отамни икки кўзлари курмай қолган. Онамни соғлиғи ҳам ижобий даражада эмас. Ҳеч кимнинг фарзанди бу ҳолга тушмасин экан... Тошкентда ижарада турамиз. Ижара хаққи қимматлиги боис тўлашга имкониятимиз етмай қолди.

Ҳар ой ижарага пул тўлашга ва Нилуфарнинг даволаниши учун маблағ етишмаяпти.

Қизимнинг аҳволида бироз ўзгариш сезилган бўлса-да, унинг тамомила соғайиб кетиши учун даволаниш жараёни давом эттирилиши зарур.

Имкони бор саховатпеша инсонлардан имкон қадар фарзандим Нилуфархоннинг соғайиб кетиши учун ўз вақтида даволанишида, курсларини давом эттиришида, дориларини ўз вақтида олишида холис моддий ёрдам беришларини илтимос қилиб қоламан. Моддий томондан жуда қийналиб қолдик. Агар боламни яхши овқатлантириб, ўз вақтида дориларини бериб турсам, у инша Аллоҳ тузалиб кетади", – дейди беморнинг онаси Нодира Абдуқодирова.

Нилуфархон Шарипова даволанишнинг қўшимча қўллаб қувватловчи босқичида. Агар ўз вақтида даволатилмаса, шунча муолажа бекор бўлиши мумкин.

Оила фарзанди Шарипова Нилуфархонни тузалиши учун бор моддий таъминотини сарфлади. Ҳозир жуда қийин аҳволга тушиб қолган. Улар ҳам яхши инсонлар кўмагига муҳтож.

Саховатпеша юртдошларимиздан имкон қадар Нилуфархонни соғайишида холис моддий ёрдам беришларини сўраб қоламиз.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали: (Click, Payme) Онаси Абдуқодирова Нодира номига очилган.

Агробанк: 8600-0424-8218-8520

Халқ банки: 8600-0609-5627-4311

 

Хориждан маблағ юбормокчи бўлганлар учун паспорт малумотлари:

ABDUQODIROVA NODIRAXON PAYZIRAXMONOVNA

Паспорт рақами: AB 9627132

Онаси Нодира опанинг телефон рақами:

+99890 326 07 18

Телеграм: +99894 171 86 11

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!