Янгиликлар

Адлия вазирлигида компьютерлар... ўчирилмоқда 

965

Меҳнат қонунчилиги, хусусан иш режими юзасидан меъёрлар йиллар давомидаги чуқур илмий ва амалий тадқиқотлар асосида инсон эҳтиёжи ва имкониятларидан келиб чиқиб шаклланиб келган. Қолаверса, меҳнат қонунчилиги соҳасида юқори стандартларнинг амал қилиши бирдек миллионлаган ишчи ва меҳнатчиларнинг ҳаётига таъсир қилади. 
 
Шундай бўлсада, кўплаб мамлакатларда, жумладан хусусий ташкилотларда узоқ иш режимларида ишлаш муаммоси мавжуд. Ҳаммага маълум, Япония, Жанубий Корея, МДҲ давлатлари ва бошқаларда шу каби муаммолар инсонлар ҳаётига салбий таъсир қилаётгани юзасидан кўплаб маълумотлар ва изланишлар бор. 

Ўзбекистонда ҳам иш вақти муаммоси мавжудлиги сир эмас, албатта.
 
Кузатишларга кўра, ортиқча ишлаш қисқа муддатли режалар учун қандайдир хизмат қилса ҳам, юқори натижали самарали меҳнат ва сермазмун ҳаёт фаолиятини йўлга қўйиш йўлида, шунингдек катта стратегик мақсадлар учун салбий таъсир кўрсатади. Хусусан: 

•  ходимларнинг меҳнат унумдорлиги пасайишига; 

• иш вақтининг нотўғри режалаштирилишига; 

•  энергия ресурсларнинг ортиқча сарф бўлишига; 

•  ходимнинг оилавий муаммоларга дуч келишига ва ижтимоий кўникмаларига салбий таъсир қилишига олиб келади. 

Шу сабабли юқоридаги муаммоларни инобатга олиб, хориж тажрибасини ўрганган ҳолда, Адлия вазирлиги меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқди.

Ушбу дастурнинг битта тадбири сифатида ходимларни кун мобайнида ўз фаолиятини тўғри режалаштириш юзасидан тушунтиришлар берилиб, тайм менежментнинг янги замонавий моделларидан фойдаланиш илгари сурилмоқда.
 
Ходимлар иш вақти тугагандан кейин ўз фаолиятини тугатиш талаб этилмоқда. Энг кескин чора сифатида эса принципал ёндашув асосида иш куни охирида барча ходимларнинг хизмат компьютерлари автоматик равишда тармоқдан узиб қўйилиш тартиби ҳам киритилди. Мазкур ҳолатда ходим ўз-ўзидан ишини тугатишига тўғри келади. 
 
Бундан ташқари, якшанба куни ходимларни ишга чиқиши тақиқланган. Бу талабнинг бажарилиши қатъий назорат қилинмоқда. Яъни, ходим кўрсатмага амал қилмасдан ишга келса ҳам у бинога киритилмайди.
 
Мазкур чоралар натижасида ходимлар иш вақтидан унумли фойдаланишга ҳамда меҳнат жараёнини оптимал режалаштиришга мажбур бўлишмоқда ва бу ўз мевасини бермоқда. 
 
Ўз вақтида оиласи бағрига қайтган, етарлича дам олиб, позитив энергияга эга бўлган ходимларнинг меҳнат самарадорлиги ортиб бормоқда. 
Ҳозирда вазирликда кадрлар билан ишлашнинг замонавий KPI тизими асосида иш ташкил этилиб, ҳар бир ходимнинг меҳнат самарадорлиги индивидуал равишда баҳолаб борилмоқда. Бу ҳам ўз навбатида иш жараёнига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
 
Мақсад самарали, замонавий ва бехато ишлаш тизимига ўтишдан иборат. 

манба: Huquqiy axborot канали

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хусусий бандлик агентликлари тугатиладими? 

436 21:40 17.02.2020

Бировлар учун яшаймиз...

2075 08:00 02.01.2020

Бу йил меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга қанча маблағ юборди?

1158 18:40 21.09.2019

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида меҳнат учун устама ҳақ тўланиши маълум қилинди

898 16:20 10.09.2019

Ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми?

704 17:00 29.08.2019
« Орқага