Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Назм

Адолат нелигин Умардан сўранг...

1796

Мансабдор акалар сизга бу сўзим:
Одиллик ила халқ корига яранг.
Ҳазрат Умар йўлин тутингиз лозим,
Адолат нелигин Умардан сўранг.

Бўз ерда хотиржам уйқуга ётган,
Кўримсиз либоси эгнини ёпган,
Йўқсиллар у сабаб рўшнолик топган,
Адолат нелигин Умардан сўранг.

Берди Расулига байъат ва чин аҳд,
Диннинг равнақи-чун қилди жидду жаҳд.
Жаннатни ўзига қилиб олган нақд,
Адолат нелигин Умардан сўранг.

Ҳақ ила ботилнинг орасин очган,
"Олтин аср" қуёши бўлиб нур сочган,
Шайтон ҳам у кирган кўчадан қочган,
Адолат нелигин Умардан сўранг.

Тўғри, Умар каби бўлмоқлик қийин,
Дунё сиёсати – шайтоний ўйин.
Бироқ, жабр-у зулм ошди йил сайин,
Адолат нелигин Умардан сўранг.

Нафақа сўраса камбағал аёл,
Пора сўрар ундан безбет "оқсоқол".
Бу тавсиям сизга келмасин малол -
Адолат нелигин Умардан сўранг.

Рақамли асрда нурсиз кечалар,
Қишда печга таппи ёқар чечалар.
Ис газидан нобуд бўлди нечалар,
Адолат нелигин Умардан сўранг.

Гўштни ҳам сувни ҳам кўп қилдик исроф,
Дея матбуотда урдилар хўп лоф.
Роббим! Бошлиқларга сўрайман инсоф,
Адолат нелигин Умардан сўранг.

Аллоҳ сиздан рози бўлсин амирлар,
Покиза виждон-ла мозийга қаранг.
Раият амирдан адолат тилар,
Адолат нелигин Умардан сўранг!

Довуд Абдулғафур

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Адолат»чилар ҳам президентликка ўз номзодини илгари сурди

736 11:40 05.08.2021

Бировнинг ҳақи

1159 10:00 21.04.2021

Солиқ органлари “куч ишлатар” идора эмас...

1655 07:00 16.04.2021

Адолат қил

751 14:00 19.03.2021

Коррупция ва сиёсат 2-қисм

803 15:23 22.01.2021
« Орқага