Янгиликлар

«Адолат» яна адолат талаб қилди!

711

Ижтимоий тармоқларда «LUKOIL UZBEKISTAN OPERATING COMPANY» масъулияти чекланган жамияти амалдори – бош энергетик Иван Александрович Шилов Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Жарқудуқ газ тайёрлаш мажмуаси ишчиларини ҳақорат қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 13-моддасидаги “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” деган меъёрга зид, деб ҳисоблайди ва шу сабабли Жамият раҳбарияти ҳамда тегишли давлат органларидан бу масалага ойдинлик киритиб, қонун устуворлигини таъминлашни сўраб қолади. 

«Адолат» «Абдуллоҳнинг иши» бўйича ҳақиқатни талаб қиляпти

«Юмшоқ одамлар»: бундайлар партияларга керакми?

Видеотасвирдан яққол кўриш мумкинки, раҳбар қўл остидаги ходимларни ҳақоратлаб, уларнинг шаъни ва қадр-қимматига ҳурматсизлик билдирган.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси видеотасвирда гавдаланган ҳолат юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб бориш, хизмат ваколати доирасидан четга чиққан мансабдор шахснинг жиноий ёки маъмурий жавобгарлик масаласини муҳокама қилиш, натижаси ҳақида оммага хабар бериш зарурлигини қайд этади ва бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи масъул давлат органларининг муносабатини сўрайди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Таҳририятдан: Албатта, юқоридаги мулоҳазаларда жон бор. Нафақат  Ўзбекистон қонунларида, балки Ислом динига кўра ҳам бошқаларнинг, айниқса, қўл остидагиларнинг шаънини ерга уриш, ҳақоратлаш қатъиян тақиқланган. Бу оғир гуноҳ.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу кўнгилсиз ҳолатга муносиб чора кўришлари шарт. Шундай бўлишига шубҳамиз йўқ. Аммо раҳбар кишиларнинг маданиятсизлиги, бошқаларни ҳақорат қилишлари ташвишли ҳол, бундай шармандали ҳолатларга тегишли ташкилотлар томонидан кескин чора кўрилмаса, аҳвол ўнгланмаслиги тайин...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Адолат» «Абдуллоҳнинг иши» бўйича ҳақиқатни талаб қиляпти

1418 11:00 09.11.2019
« Орқага