Иймон

Умарнинг адолати

1550

Исми адолат тушунчасига чамбарчас бўлган Умар (розияллоҳу анҳу) бир куни ўз қўли билан халойиққа ёғ тарқатарди. Одамлар идишлари билан келар ва у катта хумлардаги ёғдан уларнинг идишларини тўлдириб берарди. Умарнинг ёнида кичик ўғли ҳам бирга эди. У бўшаган хумларнинг ички деворида қолган ёғ қолдиқларини қўли билан сидириб сочига суртарди. Халифаи замон бу вақтда ўз қўли билан хумларни кўтариб, улардан одамларнинг идишларини тўлдириш билан банд бўлганлиги боис буни пайқамай қолди.

Бироздан сўнг атрофида ўйнаб юрган бояги кичик ўғли унинг олдига келганда бошидаги ёғ асарини кўриб: “Ёғни қаердан олиб, бошингга суртдинг?” деб сўради. Болакай бўшаган идишларнинг ичида қолиб кетган қолдиқлардан олганини айтди. Шунда у ўғлини қаттиқ койиб берар экан: "Сен амирал мўмининннинг ўғли бўлганинг учун шу ишни қила олдинг. Қара, бошқа бирорта бола келиб, сен каби бўшаган идишлардан ёғ олиб, бошига суртишга журъат қила оляптими?!" деди.

Ҳазрати Умар адолат тушунчасини энг дақиқ ва нозик жойларигача англар ва уни ҳаётга татбиқ этарди. У адолатнинг кўпчилик кўра олмайдиган тафсилотларигача илғар эди. Шу боис ҳам Умар тилга олинса, адолат, адолат тилга олинганда эса Умар эсланадиган бўлди. Унинг номи адолат тушунчаси билан бирлашиб, битишиб кетди.

Абдуллоҳ ибн Умар (разияллоҳу анҳу) ҳикоя қилади: Умар халқни бирор ишдан қайтарса, ўз аҳли ва қариндошларини йиғар ва "Мен одамларни фалон-фалон ишлардан қайтардим. Шуни билинг, халқ сизларга худди қуш гўшт парчасига қараб тургандек қараб туради. Агар сизлар қайтарилган ишни қилсангиз улар ҳам қиладилар. Бордию, сизлар амримга ҳурмат кўрсатсангиз, улар ҳам ҳурмат қиладилар. Аллоҳга қасамки, агар одамларни қайтарган ва таъқиқлаган ишимни бирортангиз содир этиб, ҳузуримга келтириладиган бўлса – унинг менга нисбатан тутган ўрни туфайли – жазони икки ҳисса қилиб бергум!", дея таҳдид солди. Шу-шу, Умарга қариндош бўлиш мусибат бўлиб қолди.

“Қайси бир волийим бирор кимсага зулм қилсаю, бунинг хабари менга етиб келгандан кейин ҳам адолатни тикламасам батаҳқиқ, мен ўша одамга зулм қилган бўламан”, дер эди бу зот (Муттақий Ҳиндий, "Канзул уммол": 12-жилд, 661-бет;).

Алишер Султонхўжаев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Путинни судга берган Чувашистон собиқ раҳбари касалхонага ётқизилди

952 20:22 27.05.2020

Канаданинг раҳбарлари нега бунақа?

2085 17:00 17.04.2020

Афғонистон ташқи ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

330 14:30 04.04.2020

Покистон Хитойга миннатдорчилик билдирди

2340 15:40 25.01.2020

«Катталарга осон эмас экан...»

1997 21:00 21.10.2019
« Орқага