Таҳлил

Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров қонун ўзгартишларига қатъий эътирозини билдирди

690

Davletovuz телеграм каналида коронавирус тўполонида қабул қилинган  “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритилганига ўз мулоҳазаларини берган экан.

Муаллиф каналда қонун ўзгартишларига муносабат билдириб, жумладан шундай фикрларини билдирган.

“Ўзбекистон қонунчилигининг энг катта муаммоларидан бири энг муҳим қонун ҳужжатлар депутатлар ёки умуман, бетарафлар томонидан эмас, балки бевосита қонундан манфаатдор идора томонидан ёзилишидир. Солиқ кодекси солиқчилар, Божхона кодекси божхоначилар, адвокатларга оид қонунлар ё адлия ёки прокурорлар томонидан ёзилади...” 

Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров ушбу ўзгартиш бўйича ўзининг кескин эътирозини билдирибди. https://t.me/advokatlar/404. 

“Бугун Сенат томонидан маъқулланган, адвокатлик фаолиятимизга тегишли ўзгаришларга менинг ҳам қатъий эътирозим борлигини билдираман. Бу ҳолатдан, адвокат ва Адвокатлар палатаси раиси сифатида — норозиман. Қонун ҳужжатларида, адвокатларга тегишли қонун ҳужжатлари лойиҳаси, Адвокатлар палатаси Раиси томонидан имзоланиши (розилик олиниши) белгиланган. Бирок, қонунчиларимиз томонидан бу тартибга риоя қилинмади”. 

“Президент адвокат прокурор билан тенг бўлсин, суд тизими ҳақиқий тортишув принципи асосида ишласин, деб куюниб юрган пайтда қонунчиларимиз бу жараёнга нафақат суднинг иштирокини кўзда тутишмади, балки амалдаги тартибдан ҳам қуйироқ, аниқроғи осонроқ механизмни йўлга қўйишмоқчи. Илгари ҳеч қурса бу санкцияни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар бериши мумкин эди. Кулгули тарафи бу ўзгартиш “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” деб номланган қонун билан жорий этилаяпти...”, деган фикрлар билдирилган davletovuz телеграм каналида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюк Британияда биринчи ҳижобли мусулмон судья!

866 08:30 25.05.2020

Пандемиядан сўнг ажралишлар сони кўпаядими?

1013 16:40 25.04.2020

ИИБ ходими томонидан калтакланган адвокат туман прокурори ҳам айбдор демоқда

1235 10:40 05.03.2020

Германияда судида ҳижоб тақиқланди: нотўғри, лекин қонуний...

1539 16:00 03.03.2020

ИИБ бўлим бошлиғи ходимларига адвокатни олиб чиқиб ташлашни буюрди

3452 19:00 26.02.2020
« Орқага