Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғон боласининг девордан британияликларга бериб юборилгани изоҳланди

1785

Кобул аэропортида ғарблик аскарларга девордан бериб юборилган бола ҳақидаги саволга Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес «Британия Афғонистондан ҳамроҳлари бўлмаган болаларни эвакуация қила олмайди» деб жавоб берган.

Рейтер зудлик билан текшира олмаган кадрда Кобул аэропортида инглиз ва америкалик аскарларга девордан кичик қизча бериб юборилаётгани тасвирланган. Уоллеснинг айтишича, чақалоқни оиласи олиб чиқилган, сўнг болани девордан ўтказиб юборишган.

–  Биз вояга етмаган болани ёлғиз ўзини қабул қила олмаймиз», - деган Уоллес Sky News нашрига. - Сизга менимча, видеотасвирда болани ўғирлаб кетилаётгандек кўринади, бироқ унинг оиласи ҳам олиб чиқилган.

Уоллеснинг айтишича, баъзи афғонларнинг кетиш истаги туфайли аэропортдаги инглиз аскарлари қийин аҳволга тушиб қолган. «Бу аскарлар, сиз тасвирда кўрганингиздек, умидсиз одамлар билан мулоқот қилиши жуда қийин, уларнинг аксарияти қандай бўлмасин, мамлакатни тарк этмоқчи», деган Уоллес.

АҚШ қўшинлари аэропортни назорат қилар экан Британия қўшинлари Кобулда қолади, дея қўшимча қилган Уоллес.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дунёда эҳтиёжмандлар сони ортяпти – БМТ

155 11:05 03.12.2021

Жаҳон банки Афғонистонга аталган ёрдамнинг бир қисмини беришга қарор қилди

225 09:35 03.12.2021

Абдулазиз Комилов ЕХҲТ йиғилишида афғон халқига ёрдам беришга чақирди

602 21:05 02.12.2021

Термизда Афғонистонга қочаётган чет эллик фуқаро қўлга олинди

561 17:05 02.12.2021

АҚШ ва Туркия вазирлари Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни муҳокама қилди

401 13:05 02.12.2021

“Афғонистон иқтисодиёти ташқи ёрдамсиз шокка тушиб қолади”

318 11:15 02.12.2021
« Орқага