Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғон деҳқонлари зарар кўрмоқда: қовун-тарвузлари сотилмаяпти

1260

Коронавирус пандемияси сабабли чегараларнинг ёпилиши оқибатида афғонистонлик деҳқонлар зарар кўрмоқда. Улар етиштирган қовун-тарвузлар қўлларида қолиб кетди дея хабар беради “Евроньюс”. 

Деҳқонлар тонналаб маҳсулотларни маҳаллий бозорларда сотишга уринмоқда. “Афсуски, тарвузнинг нархи пастлаб кетди, – дейди Фароҳ шаҳрилик Муҳаммад Довуд исмли деҳқон. – Қилган харажатларимнинг ярмини ҳам чиқара олмадим”. У жорий йилда қарийб саксон гектар майдонда тарвуз етиштирган, маҳсулотнинг бир қисмини юк машиналарида бошқа шаҳарларга юборишга муваффақ бўлди, аммо савдо жуда суст.  

Эрон чегарасига яқин жойда жойлашган Фароҳ шаҳрининг иқлими қовун-тарвуз етиштириш учун мос. 2019 йилда бу ерда 689 тонна қовун-тарвуз етиштирилган ва сотилган. 

Афғонистонда денгиз йўқлиги туфайли экспорт масаласи Эрон ва Покистонга қараб қолган. Бу давлатлар эса коронавирус пандемиясини сабаб қилиб кўрсатиб чегараларни ёпган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ президенти Афғонистондан чиқиш муддатини айтди

406 12:30 15.04.2021

Афғонистон: аҳоли орасида қурбонлар сони кескин ортди

395 08:00 15.04.2021

“Толибон” Истанбул конференциясида қатнашмоқчи эмас

514 18:00 14.04.2021

Афғонистон президенти муваққат ҳукумат тузишни таклиф қиляпти

404 08:00 08.04.2021

Афғонистон билан тиббиёт туризмини ривожлантириш йўлга қўйилади

234 13:05 05.04.2021

“Афғонистонда яна уруш бошланиши мумкин”

831 12:00 29.03.2021
« Орқага