Афғон ҳукумати музокара илинжида юзлаб толибни озодликка чиқаряпти

18:30 11.06.2019 430

Афғонистон ҳукумати пойтахт Кобулдаги Пули Чархи қамоқхонасидан 170 нафар толибни озодликка чиқарди, тез орада яна 130 нафари қўйиб юборилади. Бу ҳақда TOLOnews хабар бермоқда. 

Президент Ашраф Ғани “Толибон”ни тинчлик музокараларида қатнашишга ишонтириш мақсадида Рамазон ҳайити муносабати билан жами 887 маҳкум озодликка чиқарилишини айтган эди. Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Ҳамдуллоҳ Муҳибнинг айтишича, бу маҳкумларнинг бари толиблардир.  

“Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг марказий ҳукуматини АҚШнинг қўғирчоғи деб атаб, у билан музокара ўтказишни рад этиб келади. Айни пайтда АҚШ толибларни музокараларга кўндиришга уриняпти. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!