Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғон ҳукумати «Толибон»ни давлатга катта зарар етказишда айблади

687

Афғонистон ҳукумати «Толибон» ҳаракатини давлат муассасаларига 500 миллион доллар зарар етказишда айблади. TOLOnews хабарига кўра, бу ҳақда Маъмурий ислоҳотлар ва давлат хизмати бўйича мустақил комиссия раиси Аҳмад Нодир Нодирий маълум қилган.

Унинг айтишича, «Толибон» ҳаракати давлат муассасаларига тегишли 260 та бинони, шунингдек, 116 та туманда давлат мулкини ёқиб юборган ёки йўқ қилган. Толиблар назоратидаги ҳудудларда 13 миллион атрофида аҳоли ижтимоий хизматлардан маҳрум бўлган, 50 мингга яқин давлат хизматчиси эса ўз вазифасини адо эта олмаяпти. 

«Толиблар эгаллаб олган ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш ва қайта тиклаш, шунингдек, қурилиш (жумладан, мактаб ва шифохоналар қурилиши) бўйича юзлаб лойиҳа тўхтаб қолди», – деди Нодирий. 

«Толибон» эса лойиҳаларнинг тўхтаб қолгани ҳақидаги иддаони рад этди. Ҳаракат вакилларининг билдиришича, ижтимоий хизматлар, жумладан, тиббий хизмат кўрсатиш давом этмоқда, мактаблар ишлаб турибди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғон ҳукумати матбуот маркази раҳбари ўлдирилди

1181 20:35 06.08.2021

Ашраф Ғани: “Музокараларни чодирда ҳам ўтказаверамиз...”

1318 09:40 16.12.2020
« Орқага