Таҳлил

Афғон қўрқди, аммо ўзбек қўрқмади...

5662

2014 йил Дубайга саёҳатга боргандим... Телефон дўконларини айланиб юриб, ўзимга бир телефон аппарати ёқиб қолди ва 210 доллар га сотиб олдим.
Бошқа дўконга кирсам, айни мен олган русумли телефон 110 доллардан сотилмоқда экан.
Мен дарров 100 доллар қиммати билан олганимга ҳайрон бўлдим, қайтариб беришни ўйладим. 
Чунки мусофирчиликда 100 доллар ҳам катта пул деб ўйлаб, дўконга қайтиб бордим.
Сотувчи йигит афғонистонлик экан:
- "Бизда сотилган нарсалар қайтарилиб олинмайди" - деб қаттиқ туриб олди. Анча тушунтирсам-да тушунмади. Шунда мен:
- Мана ол, телефонингни, 210 $ ҳам сенга, аммо пулимни қайтармас экансан, қиёмат куни савобингни менга берасан, гуноҳимни сенга бераман. Ана ўша кунда менга долларлар керак бўлмайди - дедим-да, эшикка қараб юрдим.
Шунда орқамдан сотувчи йигитни овози келди:
-Мадам, мадам, мана пулингизни олинг. Менга сизнинг гуноҳларингиз керак эмас! - деб пулимни қайтариб берди.
Мен йигитнинг иймони ва ихлосига ҳайратланиб сўрадим: 
- Исминг нима? 
- Муҳаммад. 
- Исмингга мос бола экансан - деб дуо қилиб чиқиб кетдим...
Тошкентга келиб, яқин ўртоғимга айтиб бердим. Дугонам ҳам ўз дардида қўшимча қилиб:
- Эҳ, ўртоқжон, қўшним мендан 5 йилдан бери 8 000 доллар қарзи бор. Ёнига бориб эслатсам, "бермайман, қўлингдан келганини қил" деб жавоб бериб юрибди. Мен ҳам :
-Қўшни, сиз қарзингизни тан оласиз ва бериш ниятингиз йўқ, шундайми?- деб сўрасам:
- Ҳа, – деди. Сўнг мен:
-Ундай бўлса, Қиёмат куни савобларингизни менга берасиз ва мен сизга гуноҳларимни бераман, шунда ман сиздан бошқа пулимни сўрамайман, келишдикми?- деб сўрадим...
- Майли, вой худога шукур, шунда бошқа мандан сўрамайсизми қарзингизни?” - деб жавоб қилди.
Бу қўшнимнинг иймонсизлигидан ҳайрон қолдим. 
Қарз балосидан қўрқмасак?! 
Ҳадисларга иймон келтирмасак?!
Яна намоз ўқиб юрамиз. Аҳли мусулмонман деймиз. Бировнинг ҳаққидан, бировнинг дили оғришидан қўрқмасак. 
Ҳақ Таолонинг олдига борганда саволи-жавоби борлигига ишонмайсизми? - дегим келди...

Илтимос азиз диндошим ҳеч қачон қарз бўлманг!!!
Зарурат бўлиб қолсангиз олиб, вақтида қайтаринг !!!
Қарз жуда ёмон нарса !!!

Муслима хоним

УЛАШИНГ:

« Орқага