Янгиликлар

Афғонистон ҳукумати толибларга шартини маълум қилди

560

Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар ҳаракат аъзолари ўт очишни тўхтатишга рози бўлсагина бошланиши мумкин. “Анадолу” агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда Афғонистон президентининг матбуот котиби Сиддиқ Сиддиқий билдирган.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда ҳукумат ва толиблар ўртасида музокаралар бошланиши учун мумкин қадар ҳаракат қилинмоқда.

«Афғонистонда уруш тугаши учун толиблар ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши керак. Сулҳга қўшилиш толиблар учун жуда яхши имконият бўлади”, – деди Сиддиқий.

Лондонда яҳудийни безовта қилган кишини муслима аёл тўхтатиб қолди

Австралияда исломфобия: ҳомиладор муслима дўппосланди

Тадқиқот: Францияда мусулмонлар мунтазам камситилади

Айни пайтда «Толибон» ҳаракати АҚШ билан тинчлик музокаралари жараёнини ниҳоясига етказиш зарурлигини таъкидлади.

«Толибон» Афғонистон ҳукуматини АҚШнинг қўғирчоғи деб ҳисоблаб, у билан тўғридан-тўғри музокара ўтказишни истамай келади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистонлик кончилар кўчки остида қолди: 35 кишидан дарак йўқ

234 23:00 12.12.2019

АҚШнинг Афғонистондаги базаси ёнида кучли портлаш содир бўлди  

471 20:00 11.12.2019

“АҚШ Вьетнамда бўлгани сингари Афғонистонда ҳам енгилди”

1189 20:00 10.12.2019

Ҳиндистон ҳукумати қочқинларга фуқаролик бермоқчи. Мусулмонлар бундан мустасно

495 18:00 10.12.2019

Ашраф Ғани толибларни яна бир бор музокарага чақирди

225 16:30 10.12.2019

Дунёда ёрдамга муҳтожлар сони мисли кўрилмаган даражага кетди

277 16:01 06.12.2019
« Орқага