Янгиликлар

Афғонистон: ифтор вақтида масжидга ҳужум уюштирилди

639

Афғонистоннинг Парвон вилоятида ифтор пайтида масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида камида 7 киши ўлди, 12 киши яраланди.

ToloNews телеканали хабарига кўра, Ҳалал Заи қишлоғидаги масжидга қуролланган кишилар ҳужум қилган. Парвон вилояти полицияси бошлиғи Ҳорун Мубориз ушбу қишлоқ “Толибон” ҳаракатининг назоратида эканини билдирди. 

Ҳужумда ҳалок бўлганларнинг бари тинч аҳоли вакилларидир. 

Сўнгги кунларда Афғонистонда портлашлар ва қуроллари ҳужумлар сони ортгани кузатилмоқда. Хусусан, ўтган сешанба куни пойтахт Кобулдаги туғруқхонага уюштирилган ҳужумда оналар ва чақалоқлар, жами 24 киши ҳалок бўлди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистонлик ўзбек олигарх вафот этди

1697 12:30 06.07.2020

Ўзбекистон: Марказий Осиё барқарорлиги Афғонистондаги хавфсизликка боғлиқ

722 16:45 30.06.2020

“Толиблар билан тил топишинглар...”

940 17:00 29.06.2020

Афғонистондаги америкаликларни ўлдириш учун Россия пул таклиф қилганми?

1128 14:32 27.06.2020

“Толибон” асирларни озод қилишни давом эттирмоқда

502 15:30 22.06.2020

Афғонистон: Қуръон курсида портлаш

1119 13:20 19.06.2020
« Орқага