Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон: журналистлар икки ўт орасида қолди

423

Афғонистонлик журналистларни “Толибон” ҳаракати ва ҳукумат нишонга олмоқда, дея хабар беради Deutsche Welle. Унга кўра, Миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Аҳмад Зиё Сарож ёпиқ мажлислардан бирида журналистларни танқид қилгани маълум бўлди.

“Баъзи телеканаллар “Толибон”нинг фойдасига тарғибот олиб боряпти, – деган у. – Бу сўз эркинлиги эмас, сўз эркинлигининг суиистеъмол қилинишидир. Бунга тоқат қилинмайди”. 

Айни пайтда “Толибон” ҳам журналистларни танқид остига олди. Ҳаракатнинг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Твиттердаги саҳифасида айрим оммавий ахборот воситалари бир томонлама тарғибот билан шуғулланаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, ўша ОАВнинг ортида Миллий хавфсизлик бошқармаси турибди. “Толибон” вакили ОАВ эътиборли бўлиши ва “ҳозирги нозик даврда” ҳукуматнинг тарғибот воситасига айланмаслиги кераклигини айтди.

Афғонистон журналистлар учун энг хавфли мамлакатлардан бири ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, ўтган йили бу ерда 11 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Европа Иттифоқи афғонистонлик қочқинлар оқимини тўхтатиш учун маблағ ажратади

293 20:05 23.07.2021

Тожикистон афғонистонлик қочқинларни қабул қилишга тайёргарлик кўрди

240 17:30 23.07.2021

Қизи ўғирланган афғон элчиси Покистондан чақириб олинди

1346 08:05 19.07.2021

Ҳукуматнинг «Толибон» билан музокаралари муваффақиятсиз якунланди

1269 10:30 18.07.2021

Афғон ҳукумати ва «Толибон» ўртасидаги музокаралар қайтадан бошланди

672 20:01 17.07.2021

АҚШ минглаб афғонистонликни эвакуация қилади

1069 14:05 17.07.2021
« Орқага