Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон: мактабда содир этилган портлаш қурбонлари сони ошмоқда

669

Афғонистон пойтахтидаги таълим муассасасига худкуш-террорчи ҳужум уюштирган ҳужумда камида 32 киши ҳалок бўлган.

Полиция вакили Холид Задраннинг айтишича, жума куни эрталаб Кобул ғарбидаги Дашт-э-Барчи ҳудудида, асосан шиа-мусулмонлар бўлган ҳазоралар яшайдиган ҳудудда содир бўлган портлашда 40 киши жароҳатланган.

«Талабалар имтиҳонга тайёргарлик кўраётган пайтда ўқув марказига худкуш террорчи ҳужум қилди. Афсуски, 32 киши шаҳид бўлди, 40 киши жароҳат олди», — деган у.

Қурбонлар орасида, дейди Задран, портлаш содир бўлган пайтда университетга кириш имтиҳонларини топшираётган ўрта мактаб битирувчилари, қизлар ва ўғил болалар ҳам бўлган.

Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.

«Хавфсизлик гуруҳлари воқеа жойига етиб келишди, ҳужумнинг моҳияти ва қурбонлар тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади», деб ёзди Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Нафи Такор твиттерда. «Фуқаролик объектларига ҳужум душманнинг ғайриинсоний шафқатсизлиги ва ахлоқий меъёрларнинг йўқлигини исботлайди».

Дашт-э-Барчи Афғонистонда сўнгги йиллардаги энг даҳшатли ҳужумлардан бирига гувоҳ бўлди.

Мавжуд ҳокимиятни дискредитация қилишга, мамлакатда ўрнатилаётган тинчлик жараёнларига раҳна солишга уринаётган кучларнинг Афғонистондаги террорчилик ҳужумлари кўпдан-кўп қурбонларга сабаб бўлмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Унаштирилгач кўришиб юрса бўладими?

2312 09:15 18.01.2023

Aфғонистондаги портлашда 7 киши ҳалок бўлди

584 12:09 06.12.2022

Қатар жаҳон чемпионатида нимага эришади?

1981 18:00 21.11.2022

Қирғизистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини чеклади

612 15:50 07.11.2022

Россия фуқаролигини олганларнинг чақирув ёшини ошириш таклиф қилинди

839 13:35 26.09.2022
« Орқага