Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон президенти муваққат ҳукумат тузишни таклиф қиляпти

404

Афғонистон президенти Ашраф Ғани тинчлик музокаралари доирасида мамлакатда вақтинчалик ҳукумат тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, президент Ғани уч босқичдан иборат тинчлик режасини ишлаб чиққан. Режанинг мақсади адолатли ва мустаҳкам тинчлик учун Афғонистонни ниҳояси келмаётган урушдан олиб чиқишдир.

Биринчи босқич халқаро кузатувга ва ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга асосланган сиёсий муросани, шунингдек, антитеррор тизимини ҳимоялаш учун минтақавий кафилларни жалб этишни кўзда тутади.

Иккинчи босқичда конституциявий ваколатларни белгилаш тартиби ва ушбу ваколатларни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари аниқлаштирилади, бошқарув ва ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилади, янги сайлов ўтказилади.

Охирги босқичда янги конституциявий тузумга, қочқинларнинг интеграциясига ва мамлакатни ривожлантиришга эътибор қаратилади.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Ашраф Ғанининг таклифи конституцияни сақлаш, муваққат ҳукуматни шакллантириш ва президент сайлови ўтказишга қаратилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ президенти Афғонистондан чиқиш муддатини айтди

406 12:30 15.04.2021

Афғонистон: аҳоли орасида қурбонлар сони кескин ортди

397 08:00 15.04.2021

“Толибон” Истанбул конференциясида қатнашмоқчи эмас

514 18:00 14.04.2021

Афғонистон билан тиббиёт туризмини ривожлантириш йўлга қўйилади

234 13:05 05.04.2021

“Афғонистонда яна уруш бошланиши мумкин”

832 12:00 29.03.2021
« Орқага