Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон президенти ниҳоят асосий рақиби билан келишув тузди

832

Кеча, 17 май куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг асосий сиёсий рақиби бўлмиш Абдулла Абдулла ўртасида ваколатларни белгилаш бўйича келишув имзоланди. 

Deutsche Welle хабарида айтилишича, шундай қилиб Афғонистонда қарийб саккиз ойдан бери давом этиб келаётган сиёсий инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш имконияти пайдо бўлди. Келишувга биноан Абдулла Абдулла Олий миллий муроса кенгашини бошқаради, унинг тарафдорларига вазирликларда лавозимлар берилади.

Афғонистон президенти “Толибон”га ҳужум қилишга буйруқ берди

Афғонистон: туғруқхонага ҳужумда қурбон бўлганлар сони ортди

2019 йилнинг сентябрида ўтказилган президент сайловининг расмий натижасига кўра, Ашраф Ғани озроқ устунлик билан ғалабага эришди. Бироқ нафқат у, балки унинг рақиби Абдулла Абдулла ҳам ўзини президент деб эълон қилди. АҚШнинг томонларни яраштиришга уриниши наф бермади. 

Март ойида АҚШ Афғонистонга молиявий кўмакнинг 1 миллиард долларини қисқартирди. Вашингтоннинг фикрича, Афғонистондаги сиёсий инқироз унинг АҚШ билан муносабатларига салбий таъсир кўрсатади ва Американинг хавфсизлик соҳасидаги миллий манфаатларига зиддир. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистон – террорчиликдан энг кўп азият чеккан давлат

275 17:30 28.11.2020

Афғонистондан қўшинлар олиб чиқиш тўхтатиладими?

567 11:35 25.11.2020

Афғонистонга каттагина ёрдам ваъда қилинди

433 11:00 25.11.2020

Афғон болаларининг айби нима?..

534 13:50 24.11.2020

Австралия ҳарбийларининг Афғонистондаги қотилликлари

796 16:12 20.11.2020

AҚШ Афғонистондан чиқиб кетмоқда: Германия норози

671 13:55 19.11.2020
« Орқага