Янгиликлар

Афғонистон президенти “Толибон”га ҳужум қилишга буйруқ берди

1084

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳарбийларга “Толибон” ҳаракати аъзоларига ҳужум қилишга буйруқ берди. Tolo News хабарига кўра, бунга толибларнинг тинмаётган ҳужумлари сабаб сифатида кўрсатилган. 

Президент Ғани телемурожаатида толиблар зўравонликни камайтириш ва ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларни жавобсиз қолдирганини таъкидлаган. Унинг фикрича, ўт очишни тўхтатиш кучсизликни эмас, балки тинчлик тарафдори бўлишни билдиради. У толибларни тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга чақирди. 

Сешанба куни пойтахт Кобулдаги туғруқхоналардан бирига ҳужум уюштирилган ва унда 14 киши ўлган. Бироқ “Толибон” бу ҳужумга алоқаси йўқлигини айтди. Бундан ташқари, Нангарҳор вилоятидаги жанозада ҳудкуш ҳужумчи ўзини портлатиши оқибатида ўнлаб киши ҳалок бўлган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистон ва Афғонистон мусулмонларининг аввалги ҳоли

1223 20:05 31.05.2020

Трамп: “Афғонлар ўз юртини ўзи ҳимоя қилсин”

778 18:17 27.05.2020

Афғонистон: ифтор вақтида масжидга ҳужум уюштирилди

583 11:30 20.05.2020

Ўзбекистон Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилишини олқишлади

332 16:30 18.05.2020

Генерал Дўстум Афғонистон тарихидаги биринчи ўзбек маршалига айланди 

1699 14:30 18.05.2020

Афғонистон президенти ниҳоят асосий рақиби билан келишув тузди

631 07:30 18.05.2020
« Орқага