Янгиликлар

Афғонистон президентлигига номзодлар биттага камайди

472

Афғонистон президентлигига номзод, президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар сайловда қатнашиш фикридан воз кечди. Бу ҳақда у Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Атмарнинг фикрича, мамлакатдаги сиёсий ҳолат ва хавфсизлик билан боғлиқ вазият туфайли шаффоф ва адолатли сайлов ўтказишнинг иложи йўқ.

Афғонистонда президент сайлови 28 сентябрда бўлиб ўтади. Аввалига президентликка даъвогарлар сони 18 нафар эди, бироқ собиқ ташқи ишлар вазири Залмай Расул амалдаги президент Ашраф Ғани номзодини қўллаб-қувватлашга аҳд қилди ва сайловолди кампаниясини тўхтатди.

Манба: ria.ru

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШнинг Афғонистондаги авиаҳужумлари 30 кишининг ўлимига сабаб бўлган

281 09:30 10.10.2019

Ашраф Ғани ТИВнинг расмий вакилини “мулоҳазасиз баёнотлари” учун ишдан олди

406 16:20 08.10.2019

Афғонистон: сайлов кунида ўнлаб киши ҳалок бўлди, комиссияси аъзолари ва кузатувчилар ўғирлаб кетилди

486 15:10 30.09.2019

Афғонистондаги сайлов хавфсизлигини 100 минг киши қўриқлайди

300 12:00 27.09.2019

Афғонистонда август «қонли ой» бўлди

568 10:35 19.09.2019
« Орқага