Янгиликлар

Афғонистон: сайлов кунида ўнлаб киши ҳалок бўлди, комиссияси аъзолари ва кузатувчилар ўғирлаб кетилди

486

Афғонистонда 28 сентябрь куни ўтказилган сайлов чоғида жангариларнинг ҳужумлари туфайли 32 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, сайлов куни 113 та ҳужум қайд этилган ва уларнинг аксарини толиблар амалга оширган. Бундан ташқари, ўттизга яқин сайлов комиссияси аъзолари ва кузатувчилар ўғирлаб кетилган.

Расмий манбаларда эса сайлов куни жангариларнинг ҳужумлари оқибатида хавфсизлик кучларнинг 5 нафар ходими ҳалок бўлгани ва фуқаролардан 37 нафар яралангани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, сайловда асосий рақобат амалдаги президент Ашраф Ғани ва бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасида кечди. Президент сайловида ким ютиб чиққани ҳозирча маълум эмас. 

Манба: fergana.agency

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШнинг Афғонистондаги авиаҳужумлари 30 кишининг ўлимига сабаб бўлган

281 09:30 10.10.2019

Ашраф Ғани ТИВнинг расмий вакилини “мулоҳазасиз баёнотлари” учун ишдан олди

406 16:20 08.10.2019

Афғонистондаги сайлов хавфсизлигини 100 минг киши қўриқлайди

300 12:00 27.09.2019

Афғонистон президентлигига номзодлар биттага камайди

473 11:40 25.09.2019

Афғонистонда август «қонли ой» бўлди

568 10:35 19.09.2019
« Орқага