Янгиликлар

Афғонистон – Ўзбeкистон – Қозоғистон – Хитой тeмир йўли ишга тушди

1001

Жорий йилнинг 11 cентябрь куни Кобул шаҳридаги “Арг” саройида Афғонистондан Хитойга Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари орқали биринчи контейнер поезди йўлга қўйилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, тадбирда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, ҳукумат аъзолари, парламентнинг иккала палатаси депутатлари, Афғонистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ишбилармон доиралари, шунингдек, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Афғонистон транспорт вазири Яма Яри мамлакатда транспорт коридорларини ривожлантириш ва афғон маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш режалари ва Ҳайратон портидан Хитойга 41 вагонли биринчи контейнер поездининг муваффақиятли юборилишини олқишлади. Вазирнинг таъкидлашича, темир йўл транспортининг йўлга қўйилиши Афғонистон экспортини бир неча маротаба кўпайтиради, шу билан бирга товарларни ташиш ва етказиб бериш вақтини камайтиради.

Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистоннинг минтақадаги юклар транзити, транспорт ва коммуникация йўналишларини ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва Афғонистон юкларининг Хитойга транзит қилинишига кўмаклашгани учун республика раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирди: “Мен қадрдон дўстим Президент Шавкат Мирзиёевга Афғонистонни тиклаш ва ривожлантириш йўлида мамлакатимиз халқи ва ҳукуматига кўрсатаётган ёрдам учун самимий миннатдорчилик билдирмоқчиман”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда таълим беш кунлик тартибга ўтади

575 11:00 12.12.2019

Эндиликда хорижликларни рўйхатга олиш тартибидан воз кечилади

0 08:30 12.12.2019

Энди фуқаролардан қуйидаги 28 та маълумотлар талаб қилинмайди

389 19:00 11.12.2019

Қозоғистон университети ўзбекистонлик мактаб битирувчиларига грантлар ажратди

186 14:06 11.12.2019

Инсон тараққиёти индекси эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

993 16:00 10.12.2019

ФВВ огоҳлантиради: Қамчиқ довонида қор

217 11:44 06.12.2019
« Орқага